Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

1-сон даволаш факультетида ўтказилган “Коррупция-мамлакат тараққиётидаги иллат” мавзусида тадбир ўтказилди

 

 

 

2021 йил 24 май куни 1-сон даволаш факультетида “Коррупция – мамлакат тараққиётидаги иллат” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда факультет деканати, маънавият ва маърифат ишлари бўйича кафедралар маъсуллари ва 3-курс талабалари иштирок этишди.

Тадбир 1-сон даволаш факультети декани ўринбосари, Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Н. Ш. Ниёзова бошловчилик қилди. Аввало тадбир мавзуси ва  таклиф этилган маърузачи меҳмонлар билан талабалар таништирилди.

Факультет декани профессор Б. Т. Халматова коррупцияга қарши кураш бўйича академияда, хусусан даволаш факультетида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Талабаларни яхши ўқишга, дарсларни қолдирмасликка, фанлар бўйича имтиҳонларга мукаммал тайёралинб боришга ва шу билан порахўрлик иллатига чек қўйилишига ўз ҳиссасини қўшишга чорларди.

Таклиф этилган меҳмон, Тошкент шаҳар прокуратураси  фахрийси, адлия катта маслаҳатчиси, кўп йиллар коррупция ва иқтисодий қонунбузарликлар билан курашиш соҳасида хизмат қилган Ҳамид Обидович Акбаров коррупция иллатига нималар сабаб бўлиши мумкинлигида тўхталиб ўтар экан, хизмат даврида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзи  қатнашган айрим тадбирлар тўғрисида қисқача маълумотлар берди. У киши ҳам таълим соҳасида коррупцияга йўл қўймаслик, баҳо учун пора бериш ва пора олишга чек қўйиш учун фанларни яхши ўзлаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Яна бир йўналиш – ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш зарурлигини талабаларга етказди.

Тошкент тиббиёт академияси юрист-консульти Бекзод Нуриддинович Шукуров “Коррупция ва уни олдини олиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясида амалга оширилаётган ишлар”  мавзуси билан чиқиш қилди. Коррупцияга таъриф берди. Бу иллатга чек қўйиш учун академия раҳбарияти, ходимлари, талабалар биргаликда ҳаракат қилишлари зарурлиги, барча соҳаларда шаффофлик, ошкоролик, ҳаққонийлик, маъсулият каби омиллар муҳимлигини таъкидлади. Талабаларга коррупцияга муросасиз бўлишга, қонунбузарлик ҳолатлари юзага келганда академия раҳбариятига, деканларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан хабар бериш зарурлигини етказди.

Тадбир қизиқарли ва юқори фаолликда ўтди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими