Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Умумтаълим мактабларининг «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида Тошкент тиббиёт академияси раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг  25 май куни Тошкент тиббиёт академиясига бириктирилган Тошкент вилояти Тошкент туман ва Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги  жами  11 та мактаб битирувчиларининг «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида ТТА ректори, проректорлари ва деканлари  фаол иштирок этишди. Бу йилги ўқув йили ўзгача шукуҳ ва кўтаринки руҳ билан якунланди. Боиси, давлатимиз раҳбари, ҳурматли президентимиз Ш.М. Мирзиёев илк бор мактаб битирувчиларига табрик йўллади. Президентимиз табригида қайд этилганидек, “Бу йил деярли 438 минг ўқувчилар мактабни тамомлайдилар. Улар эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникумга ҳужжат топшириш имкониятига эгалар. Улар 5 тагача ОТМда танловларда иштирок этиши мумкин” ТТА раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 24 майдаги 02-1771-сонли топшириғи ижросига мувофиқ бириктирилган мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, битирувчиларга «оқ йўл» тилаш тадбирларини ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам беришди. Жумладан, ТТА ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Ш.А.Боймуродовнинг Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 29-умумтаълим мактабига, ТТА Ёшлар ишлари бўйича проректори, профессор Т.А.Бобомуратовнинг Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 12 мактабга ташрифи ва ТТА 1- Даволаш факультети  декани, профессор Б.Т.Халматоваларнинг Олмазор туманидаги  146-мактабларга ташрифи битирувчиларда катта таъсурот қолдирди. Шунингдек, ТТА проректорлари Ф.Л.Азизова ва М.Ш.Каримовлар, ТТА деканлари А.А.Хамраев ва У.Э.Эралиевлар ҳам  «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида фаол иштирок этишиб, мактаб битирувчиларига Президентимиз табригини ўқиб эшиттиришди, ўқувчи ёшларимизни мактабни тамомлаб, катта ҳаётга томон қўяётган илк қадамлари билан самимий муборакбод этишди. Ёшларимизнинг келгуси ўқиш ва ишларида ҳамиша омад ёр бўлишини ва албатта, ватанимиз равнақи учун хизмат қиладиган баркамол шахс бўлиб етишишига тилакдош эканликларини таъкидлашди. Ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига мурожаати, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёшларнинг билим олишлари ва меҳнат қилишлари учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

        

Ёшлар билан ишлаш, маъанвият ва маърифат бўлими