1 tashabbus 5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Мен табиат билан биргаман

 5 июнь — Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Шу муносабат билан ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси бошчилигида  “Хислат” махалласида «Мен табиат билан биргаман «деб номланган катта тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирнинг мақсади махалла ахолисига  атроф муҳит муҳофазаси нафақат давлат, жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлигини уқтириш хамда атроф мухит -ер, хаво сув бизни ўраб турган она табиатга чексиз мухаббат уйғотишдир.

Тадбирда сўзга чиққан МФЙ раиси А.М.Худойбердиев, ТТА ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат  ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуротов, ТТА ХҚК раиси Л.К.Абдукадирова ТТА тиббий профилактика факультети декани, Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири Ф.И.Саломовалар хам бугунги куннинг нечоғли ахамиятли эканини, ер куррасида  юз бераётган  негатив ўзгаришлар- хусусан иқлим шароитларининг ўзгариши, атмосферадаги озон қатламининг емирилиши, бутун биосферанинг ифлосланиши, айрим географик жойлардаги ер сатҳининг чўл зоналарга айланиши ва тупроқнинг кучли шўрланиб кетиши, ўрмонзорларга етадиган талофатлар, кўпгина ўсимлик ва ҳайвонат дунёси турларини йўқолиб кетишига атроф мухитнининг ифлосланиш сабабчи эканлигини уқтирдилар ва хар бир инсонни атроф мухитни  ифлосланишини олдини олишга чорлаб қолидилар.

Шундан сўнг махалла болалари ўртасида«Мен табиат билан биргаман«мавзусида расм чизиш, “Мен гулларни севаман” мавзусида тувакка гул экиш конкурси хамда “Сиз экологияни биласизми” мавзусидаги викторина саволлари бўлиб ўтди. Болалар ижросида она табиат, йил фасиллари, она диёр хақида шеър ва ашулалар янгради. Болалар ижросида  ўйин кулгу ва рақслар тадбирга янада жўшқинлик бағишлади.

Иштирок этган хар бир болажон ўйинчоқ совғалар билан тақдирландилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими