2 tashabbus 3 tashabbus 5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari

Тараққиёт маҳалласи кутубхонасига китоблар совға қилинди

Бугун 7-июнь куни Информатика ва биофизика кафедраси педагоглари Олмазор туманида ўзларига бириктирилган Тараққиёт МФЙ га ташриф буюрдилар. Улар у ерда ҳар ҳафтадагидек МФЙ фаоллари, маҳалла инспекторлари билан суҳбат ўтказишди. Бундан ташқари МФЙ кутубхонасига китоб совға қилиш акцияси, бошланғич синф ўқувчилари билан расм чизиш конкурси, шахмат ва шашка бўйича мини-чемпионат ўтказилди. Ғолибларга совғалар топширилди.

 

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими