Yangiliklar

Мустақиллик дарсларини ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академиясида жорий йилнинг 27 август куни Академияда таҳсил олаётган талаба-ёшларга “Мустақиллик дарслари” ва “Маънавият соатлари”ни юқори савияда ташкил этиш мақсадида академиянинг барча кафедраларининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари иштирокида махсус семинар ташкил қилинди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов очиб берди.

Т.А.Бобомуратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2371-сонли қарорида илгари сурилган ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш, талаба-ёшлар онгига сингдириш мамлакатимизда ривожланган демократик жамиятни барпо этиш, ватанга содиқ, юрт келажаги ва тараққиётига даҳлдор, юксак маънавиятли, қатъий эътиқодга ва мустақил фикрга эга бўлган, фуқаролик бурчини чуқур хис қиладиган баркамол авлодни тарбиялашда ўта муҳимлигини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 2-10 сентябрь кунлари барча факультетлар, гуруҳлар кесимида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик” мавзусида  “Мустақиллик дарслари” ва “Маънавият соатлари”ни ташкил этиш тўғрисида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тадбир давомида ТТА ижтимоий фанлар кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Д.Т.Норқулов ва ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.Раззақовлар сўзга чиқиб Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида кўлга киритган улкан ютуқлари тўғрисида иштирокчиларга маъруза қилдилар.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.