Yangiliklar

Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг ўлмас мероси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг бу борадаги билимини бойитиш ва рағбатлантириш мақсадида кўрик-танловлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказилмоқда, хусусан,  Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш, уларнинг асарларида улуғланган ғоялар мазмунини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига етказиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим муассасаларида буюк бобокалонларимиз ижодий меросига бағишланган адабий кечалар, маънавият соатлари, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. “Буюк аждодларни ёд этиб…” мавзусида адабиёт, шеърият байрамлари, мушоиралар ўтказилмоқда. Ёзувчи ва шоирлар, маънавият ва адабиёт фидоийлари иштирокидаги ушбу тадбирларда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, ижодий меросининг аҳамияти кенг тушунтирилмоқда.

Мамлакатимизда февраль ойининг Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш мақсадида Навоийхонлик ва Бобурхонлик ойлиги деб эълон қилиниши муносабати билан ТТА магистратура бўлими ва Тиббий профилактика факультети талабалари ҳамда кутубхона мудирлари  томонидан 17 феврал куни Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигини ТТА мажлислар залида кенг нишонланди.

Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб, Алишер Навоийнинг ўз даврининг буюк мутафаккири, сўз устаси бўлиши билан бирга, кишиларга яхши сўз билан таъсир эта билиш санъатини жуда қадрловчи, улуғловчи, бундай санъат усталарига эътибор қилиб, эҳтиром кўрсатувчи шахс бўлган. Навоий омма ўртасида яхши нутқнинг таъсири ва тарбиясини чуқур ҳис этган ва ўзи ҳам доим амал қилган. Навоий инсонларни нотиқликдаги яхши ва ёмон томонларни кўра билиш ва уларни фарқлай олишга чақиради. Навоий нотиқлик санъатининг буюк қудратига алоҳида эътибор беради, дея улуғ бобокалонимиз меросининг ёшлар, айниқса, бўлғуси саломатлик посбонларининг хаёти ва фаолиятида аҳамияти ҳақида батавсил маълумот бердилар.

Тадбир давомида Тиббий профилактика факультети талабалари томонидан саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.

ТТА маънавият ва маърифат
бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.