Yangiliklar

Кафедраларда З.М.Бобурнинг 534 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

ТТА кафедраларида А.Навоий ва З.М.Бобур тавваллуд айёмларига бағишлаб тадбирлар ташкил қилинди.

Қуйида батафсил танишишингиз мумкин.


2017 йил 14-феврал куни “Информатика, биофизика ва нормал физиология” кафедраси педагог ходимлари томонидан 8-ТТЖда Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига ҳамда Заҳириддиин Муҳаммад Бобурнинг 534 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни факультет маънавият ишлари бўйича декан муовини доц. Г.Ф.Шерқўзиева очиб берди.

    Улуғ шоирнинг таржимаи ҳоли ва асарлари ҳақида мактабдаёқ етарлича маълумотга эга бўлганмиз. Адабиётшунос ва тилшунос олимларимиз Алишер Навоий асарлари маъноларини шарҳлаб очиб бериш йўлида самарали ишлар қилганлар. Пиримқул Қодиров ва Эркин Воҳидов сингари севимли ёзувчи-шоирларимизнинг Алишер Навоий ҳамда Заҳириддиин Муҳаммад Бобур асарлари тадқиқи ҳамда таҳлилига қаратилган китобларини иштиёқ билан ўқиб, мутафаккир аждодимиз маънавий хазинасидан озми-кўпми баҳраманд бўлганмиз. Алишер Навоийнинг асарлари мазмун-моҳиятини тушуниб ўқиш жуда кўп маънавий озиқ беради. Даҳо шоиримизнинг асарларида бугунги ҳаётимиз учун ҳам нақадар аҳамиятли мавзулар ўз ифодасини топган. Унинг ҳар бир сатри замирида олам-олам маънолар мужассамлигини англаган сари ул зот руҳи олдида таъзим бажо айлагинг келади. Алишер Навоийнинг айниқса “Хамса”, “Насойим ул муҳаббат” ва “Лисонут-тайр” асарларидани ўқиган кишининг маънавий бойлиги қанчалик юксак бўлишини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Тадбирни Тиббий профилактика факультети 103 гуруҳ талабаларидан И.Бойпўлатов ва Д.Баратовалар олиб боришди.

Тадбир давомида Тиббий профилактика факультети 103 гуруҳ талабалари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддиин Муҳаммад Бобур рубойилари ва ғазалларидан намуналар ўқишди. Саҳна кўринишлари ижро этилди. Тадбир барчада катта таассурот уйғотди.

Манавият ва маърифат ишлар бўйича масъул: Қосимова У.

Фотолавҳалар:


Тошкент тиббиёт академияси Тери таносил касалликлари кафедраси Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ташкил этилди.

Тадбир 14.02.2017 куни ТТА Тери таносил касалликлари кафедраси маърузалар залида бўлиб ўтди.

Тадбирни кафедра мудири У.А.Ташкенбаева сўзга чиқиб З.М.Бобурнинг хаёт фаолияти, уларнинг қилган ишлари  хақида қисқача маълумот бериб очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, профессор Мунаввар Абдуллаева Бобур хаёт фаолияти, давлат арбоби, буюк саркардали ҳақида маълумот берди ва ғазалларидан парчалар ўқиб берди. Тадбирда иштирок этган Даврон Қодиров ва Раимберган Беглиевлар ғазаллар асосида яратилган куйлардан қўшиқ куйлашди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни тадбир иштирокчиларига бериб, Бобур ғазалларидан парчалар айтиб беришди.

ҚАТНАШДИЛАР:

Мехмонлар: Мунаввар Абдуллаева – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, профессор, Даврон Қодиров-Ўзбекистон Ҳалқ таълими аълочиси, Раимберган Беглиев- Ўзбекистон Ҳалқ таълими аълочиси, Комилжон Абдираимов, Иззат Матякубов,

Кафедра ходимлари: кафедра мудири У.А.Ташкенбаева, И.Б.Нурматова, Н.С.Ибрагимова, Ф.Ф.Хашимов, А.Ш.Алиев, Н. Б.Эргашева, Р.Р. Закиров, РТТКК бош шифокори в.б. О.Ж.Ибрагимов ва шифокорлар,
Даволаш факультети 405 а, б, с гурух талабалари ва Тошкент ИХҚКХК ўқувчилари.

Манавият ва маърифат ишлар бўйича масъул: Алиев А. Ш.

Фотолавҳалар:


Одам анатомияси, оператив жарроҳлик ва топографик анатомия кафедраси “Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди” га бағишланган тадбир ТТА №8 ТТЖ, 14.02.2017 йил, 16:30 да бўлиб ўтди.

Қатнашдилар:

Кафедра мудири профессор Т. А. Сагатов, кафедра профессорлари  Н. Ҳ. Шомирзаев, Ў. М. Миршарапов, доцентлар Адилбекова Д. Б. , Содиқова З. Ш. , катта ўқитувчилар И. Д. Гульманов, С. Ж. Худжаназарова ,Б. Е. Худойбергенов, Н. А. Хасанов, Д. У. Каттаходжаева, ассистентлар: С.М.Ахмедова, М. К. Сагдуллаева, З. Б. Торемуратова, шунингдек даволаш, тиббий профилактика факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Шеркузиева.Г.Ф тиббий педагогика факультети 1-босқич талабалари.

    2017 йил 14-фвраль куни Тошкент тиббиёт академияси Одам анатомияси, оператив жарроҳлик кафедраси ходимлари ва 1- боскич талабалари билан биргаликда соат 16:30 да №8 ТТЖ  маруза хонасида З.М.Бобур таваллуди кунига бағишлаб “Бобур мехнатлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни кафедра мудири, профессор Т.А.Сагатов ва тиббий профилактика факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Шеркузиева.Г.Ф очиб бердилар. Тадбир режаси ҳақида кафедранинг маънавият ва маърифат ишларига масъул ходим, ассистент З.Б.Торемуратова маълумот бердилар.

Тадбир бошида талабалар З.М.Бобурнинг умр йўли, илмий ва маърифий ишлари ҳақида тўлиқ маълумот беришди.

Маърузада З.М.Бобурнинг ўзбек тилида қолдирган ўчмас излари таъкидланди, жумладан уларнинг меҳнатлари,амалга оширган ишлари ва ҳар томонлама тил бойлиги устун эканлиги кўрсатиб берилди.  Талабалар Бобур ғазалларидан парча ўқиб беришди.

Сўнгра тадбирда қатнашган талабалар З.М.Бобурга боғлиқ қизиқарли маълумотларни сўзлаб беришди. Кейин талабалар томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Тадбир охирида кафедра профессорлари Н.Ҳ.Шомирзаев, У.М.Миршарапов, доцент З.Ш.Содиқова сўзга чиқишди. Кафедра мудири, профессор Т.А.Сагатов ва тиббий профилактика маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Шеркузиева.Г.Ф сўзга чиқиб талабалар ва ходимларни ушбу байрам билан табриклади ва бундан кейин ҳам шундай тадбирларни фаол ташкиллаштириш ва амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Фотолавҳалар: