Yangiliklar

«Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академиясида «Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари» мавзусида хамкор ташкилотлар билан ташкил этилган маънавий-маърифий  тадбир бўлиб ўтди

      Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуротовга очиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бош мутахассиси Рахмонов Норим Раззоқовичга ўз маърузасида ёрқин мисоллар асосида халқаро терроризм ва экстремизм, дин, миллат, элат ва чегара танламаслиги, энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар  қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда   террор узоқ ўтмишга эга бўлиб, сон-саноқсиз бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиб келганлиги, ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини  амалга ошираётганликлари ҳақида гапирди.

Кейинги сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Д.Бобожоновга берилди. Жумладан, ҳозирги вақтда ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман, дея қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.

Рус Проваслав черкови семинарияси доценти Олег Степанович Шковородюк бутун дунё ҳамжамиятини қаттиқ ҳавотирга солаётган диний экстремизм, миссионерлик ҳаракати кундан-кунга тарқала бориб, халқлар ўртасидаги тотувлик, диний бағрикенглик тамойилларига таҳдид  қилмоқда. Улар, ўз ҳаракатларини хаспўшлашга  ва жавобгарликдан қочишга интилишларига замин яратишини кўрсатади деб таъкидлади.

Ҳозирги кунда миссионерлар кўчаларда эмас, балки ёшларга турли ижтимоий тармоқлар, мобил дастурлари ва турли воситалардан ахборот ҳуружлари орқали таъсир қилишга уринишлар олиб боришмоқда.

Бундай ишлар турли диний секталар ва мисионерлар томонидан фуқароларни алдаш, уларни ёлғон ваъдалар бериш орқали ўзларни измига бўйсундириш орқали амалга ошириш ҳоллари ҳам учраб турганлиги учун фуқароларимизни, айниқса ёшларимизни огоҳликка чақирди.

         Тадбир давомида “Қиёматга қолган қарз” номли видеофильм  намойиш этилиб, академия талабалари ҳам тадбир мавзуси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

ТТА маънавият ва маърифат
ишлари бўйича проректор
Т.А.Бобомуратов

Фотолавҳалар: