Yangiliklar

“31-май – Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни“ муносабати билан талабалар ўртасида акция ўтказилди

chekishga-qarshi-tadbir

       Тамаки чекиш ҳамма зарарли одатлар орасида энг кўп тарқалганидир. Инсоннинг замонавий ҳаёт тарзида, кашандалик кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи, ногиронликни ва ўлимнинг ёшариб бораётганлигига сабаб бўлувчи хавфли омилларнинг асосийларидан бири бўлиб бормоқда. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг баённомаларига асосан, жаҳонда бир йил давомида 5 миллион киши тамаки чекиш билан боғлиқ бўлган касалликлар туфайли оламдан кўз юмади. Чекувчининг умри чекмайдиганларга қараганда, кунига бир дона сигарет чекканида ҳам ўртача 5-8 йилга қисқароқ экан, суткасига 2 пачка сигарета чекувчи кашандаларда умрининг қисқариши 10 йилдан ошади. Чекиш бутун организмга салбий таъсир этади. Айниқса, нафас олиш, юрак-қон томир системалари саратон касаллигини келиб чиқишига олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан 31 май 1988 йилдан буён чекишга қарши халқаро кураш куни сифатида дунё миқёсида нишонланиб келинади. Бугун шу сана муносабати билан дунё бўйлаб чекишга қарши акциялар ўтказиляпти.

Ҳар йили Тошкент тиббиёт академияси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан хамкорликда ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан муттасил шуғулланишини ташкил этиш, соғлом онгни, фикрни шакллантириш, соғлом атроф муҳитни яратиш мақсадида ҳар йили 10 майдан 10 июнгача “Чекишга қарши кураш” тарғибот ойлиги ўтказилади. Тарғибот ойлиги доирасида мутахассислар билан тарғибот материаллари (маъруза матнлар, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали воситалари)ни тайёрланади, тарғибот ишларини амалга оширувчи академия кўнгилли фаол талабалар гуруҳини шакллантирилади ва таълим муссасаларида, меҳнат жамоалари ва маҳаллалардаги аҳоли ўртасида чекишга қарши қаратилган тарғибот ишлари ўтказилади.

31-май куни 5 талабалар турар жойи ховлисида (ректорат олдида) тарғибот ойлиги доирасида Тошкент тиббиёт академияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, факультетлар, магистратура бўлими, Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси ва Отоларингология ва стоматология кафедраси билан ҳамкорликда академия талабалари ўртасида акция ўтказилди. Акцияда ҳар бир станцияда талабалар ҳам жисмоний машқларни бажаришди, ҳам чекишни зарари ва оқибатлари бўйича тузилган саволларга жавоб беришди ва баллар йиғиб боришди. Йиғилган умумий балларни натижасига қараб “Камолот” ЁИҲ бренди тушилган махсус совғаси ва академия ректорининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Акция талабалар, коллеж ўқувчилари, ота-оналар, болалар ва академия ишчи ходилари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

“Камолот” ЁИҲ ТТА
бошланғич ташкилоти етакчиси
И.О.Отажонов

Фотолавҳалар: