Yangiliklar

“Гимнастрада” спорт байрамида ТТА ОМХ факультетининг “Шейпинг” жамоаси 1-ўринни олди

   1 июнь Халқаро болаларни химоя килиш куни муносабати билан тумандаги мактабгача таълим муассасали, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-хунар коллеж, олий таълим муассасалари иштирокида Олмазор туман ҳокимининг кубоги учун  қизларни  маънавиятини юксалтириш,  спортнинг гимнастикага турига қизиқиш соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисомний  тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида  қизлар ўртасида жорий йилнинг 3 июль санасида “Шифокор” спорт мажмуасида  “Гимнастрада” спорт байрами бўлиб ўтди.

  Тадбирни бошида Олмазор туман хоким ўринбосари сўзга чиқиб: Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу жараёнда спортнинг гимнастика турини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ўз самарасини бермоқда. Бугун юртимизнинг турли ҳудудларида қад ростлаган спорт иншоотларида минглаб ёшларимиз бадиий ва спорт гимнастикаси, трамплин, аэробика, акробатика, гимнастрада билан мунтазам шуғулланмоқда деб айтдилар.

  Улардан кейин Олмазор туман хотин-қизлар қўмитаси раиси сўзга чиқиб: Замонавий рақс ва турли мураккаб жисмоний машқларни ўзида мужассам этган гимнастрада мамлакатимизда тобора оммалашмоқда. Мусобақада жамоалар тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланганлигини, биринчи ўринни эгаллаган жамоалар таклиф этилганлигини ва бу тадбир байрам сифатида ўтишини айтиб ўтдилар.

  Тадбир жуда кизғин давом этди унда хонандалар ўз куйи қўшиқлари билан тадбирга завқ бахш этди ва ёш раққоса қизалоқлар ўз рақсларини намойиш этиб тадбир қатнашчиларига кўтаринки руҳ ато этишди. Тадбирда Олмазор тумандаги мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей , касб-хунар коллеж, олий таълим муассасалари жамоалари ўз дастурларини маҳорат билан намойиш этишди ва тадбир сўнгида  туман ҳокимияти томонидан берилган қиммат бахо совғаларни қабул қилиб олишди.

  Бу “Гимнастарада” спорт мусобокасида ОМХ факультетининг “Шейпинг” жамоаси мувофаққиятли қатнашиб Олмазор туман Хокимининг кубогида ғолиби бўлиб 1 даражали Диплом, Кубок  ва қиммат баҳо совғаларни қабул қилиб олишди. 


ТТА ОМХ факультети ХҚҚБТ раиси
Ф.У. Юлдашева

Фотолавҳалар: