Yangiliklar

5 июн “Бутунжаҳон атроф – муҳитни муҳофаза қилиш куни”

5 июн “Бутунжаҳон атроф – муҳитни муҳофаза қилиш куни” ҳамда   “МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН” Экология хафталиги-2017 муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика факультети  Умумий ва радиацион гигиена кафедраси томонидан анжуман ўтказилди.

Анжуманни кириш  сўзи билан ТТА илмий ишлар бўйича проректор Ш.А.Боймуродов очиб берди. Шухрат Абдужалилович  йиғилган талабаларга  ўтказилаётган тадбирнинг  мазмун –мохияти хақида гапирди.

Шундан сўнг  табрик сўзи ТТА маърифат-маънавият ишлари проректори Т.А.Бобомуротовга берилди. Турдиқул Акрамович  бу кунги тадбирнинг ўта мухим ахамиятга эга эканлигини эътироф этди.  Табрик ва кириш сўзидан сўнг Умумий ва радиацион гигиена кафедраси мудири т.ф.д. Ф.И.Саломова Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилишнинг қонуний асослари” мавзусидаги маъруза қилди. Феруза Ибадуллаевна  маъруза давомида йиғилганларга  хозирги кундаги Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган экологик муаммолар ва уни яхшилаш чора тадбирлари   хамда мавжуд  қонуний  хужжатлар хақида гапирди.

Умумий ва радиацион гигиена кафедраси магистри Ж.Жоханов ўзининг  “Экология  ва инсон саломатлиги” мавзусидаги маърузасида  атроф муҳитни ифлословчи омиллар, Ўзбекистон худудида жойлашган  нобоп экологик  зоналар хақида ва инсон саломатлигига экоомилларнинг салбий таъсири хақида тўхталди.

Маърузалардан сўнг кафедра доценти Л.К.Абдукадирова бошчилигида  “Мен табиат билан биргаман” мавзусида  талабалар ўртасида савол-жавоблар  викторинаси ўтказилди. 30 дан ортиқ викторина саволларига йиғилган талабалар томонидан жавоблар олинди. Викторина жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Викторина саволларига тез ва тўғри жавоб берган талабалар қуйидагилар: Нишонов Азизбек тиббий-профилактика факультетининг 5 босқич талабаси, Баракаев Фаррух 4 курс, Нажимова Нилуфар ОМХ факультети талабаси.

Викторина савол-жавоблари якунига етганидан сўнг мавзуга асослаб рамзий шаклда  тувакка гул ўтказиш конкурси ўтказилди. Бунда 3 дақиқа давомида аввалдан тайёрлаб қўйилган гул тувакларига тупроқни аралаштириб гул экиш топшириғи берилди. Иштирокчилар тувакка гул экаётган вақтда  “Экология ва атроф мухит” мавзусидаги роликлар намойиши ўтказилди. Тувакка гул ўтказиш конкурсида  қуйидаги талабалар  ғолибликни қўлга киритдилар:Мусулмонова Шохсанам ва Уракова Нигора тиббий-профилактика факультетининг 5- босқич талабалари, хамда

Анжуман бошида  бир қатор талабаларга “МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН” мавзусида расм-плакатлар чизиш топшириғи берилган эди. Анжуман якунида шу ерни ўзида чизилган  расм-плокатлар мазмун мохияти хақида расм чизган талабалар иззох бердилар.

Ғолиб деб қуйидаги талабалар аниқланди: Муродова Ижобат 4-курс тиббий-профилактика факультети талабаси, Кудияров Исломбек магистр, Журакулов Шохрух ўқувчи хамда Алимова Н  ОМХ факультети талабаси

Анжуман якунида юқорида номлари келтирилган талабалар  совғалар хамда ТТА ректори томонидан имзоланган сертификатлар билан тақдирландилар. Ғолибларга совға ва сертификатларни ТТА проректорлари Ш.А.Боймуродов хамда Т.А.Бобомуродовлар  топширдилар.

ФОТОЛАВҲАЛАР: