Yangiliklar

“Мардлар қўриқлайди ватанни” номли тадбир бўлиб ўтди

“Мардлар қўриқлайди ватанни”

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрам тадбири Республикамизнинг барча ҳудудларида кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 12 январ санасида Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмда Тошкент тиббиёт академияси, Олмазор туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошакент тиббиёт академияси академик лицей ва касб ҳунар коллежлар билан ишлаш бўйича проректори С.Р.Баймаков иштирок этди ва ватанимиз тинчлиги йўлида жасорат кўрсатиб келаётган ҳарбийларни “Ватан ҳимоячилари” куни билан табриклади ва ҳарбийларга эсталик совғалари ва “Соғлом овқатланиш – саломатлик мезони” китобини тақдим этдилар. Тадбир давомида санъаткорлар томонидан куй – қўшиқлар дастаси тақдим этилди.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.