Yangiliklar

“Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан муқаддас ватан”

“Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан муқаддас ватан”

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида фаолият юритаётган профессор ўқитувчилар ҳамда Академия қошидаги ҳарбий тиббиёт факультетининг ўқитувчилари ва курсантларига бағишланган асосий байрам тадбири жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти маданият саройида бўлиб ўтди. Байрам тадбирига ташриф буюрган меҳмонларни ҳарбий оркестор чорлови билан кутиб олдилар.

Тадбирни очилиш қисмида Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари ва ҳарбий тиббий факультети ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Б.С. Сайфуллаев байрам билан табрикладилар.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Ш.И.Каримов, хотин қизлар қўмитаси раиси Л.К. Абдуқодировалар сўзга чиқиб ватанимиз тинчлиги йўлида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларни ва уларни соғлиги посбонлари бўлмиш шифокорларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан табрикладилар.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 9 январь 12-к сонли буйруғига асосан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан академия ҳодимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, польковник Б. Файзиев.Б, Соғлиқни сақлаш вазирлигини фахрий ёрлиғи билан ҳарбий тиббий факультети кафедра бошлиғи , тиббий хизмат полковниги У.М.Хужманов , ҳарбий тиббиёт факультетининг ўқув-илмий бўлими бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Ш.А.Якубош, ҳарбий тиббиёт факультети полковниги К.С.Сиддиколар тақдирландилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 7 январь 3-к сонли буруғига асосан Фахрий ёрлиғи билан Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий тиббий факультети бошлиғи Сабиров Джахонгир Рузиевич, ҳарбий тиббий факультети кафедра бошлиғи А.Ж.Нуриллаев, ҳарбий тиббий факультети катта ўқитувчиси Х.У.Касимовлар тақдирландилар

Тадбирда халқимиз саломатлиги йўлида тиббиётимиз равнақида катта ҳисса қўшиб келаётган академия профессор ўқитувчилари ва Ҳарбий тиббий факультети хизматчиларидан 10 нафари ўқитувчилари “Ветеран” уюшмаси” томонидан “Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қўшган хизмати учун”, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун” медаллари билан тақдирландилар. Медалларни “Ветеранлар уюшмаси” рахбари Т.П.Муратов топширдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида халқимиз эътирофига сазовор бўлиб келаётган, ёш умидли эстрада ханандалари ва мудофаа вазирлигининг ансамбли томонидан тайёрланган концерт дастури тақдим этилди.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.