Yangiliklar

“Тиббиёт оламиниг улуғ сиймолари” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди

Тиббиёт оламиниг улуғ сиймолари

мавзусидаги тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишланган 2-маънавиймаърифий семинар бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни аждодлар ҳотирасига ҳурмат руҳида улар яратиб қолдирган бой илми ва маънавий меросни кенг тадбиқ этиш, ватанга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 28-январь куни Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббиётимизнинг барҳаёт сиймолари” мавзусидаги   тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишланган 2-маънавий-маърифий семинарни бўлиб ўтди.

Тадбирда Академиянинг иқтидорли талабалари Ўзбек тиббиёти тарихида кенг из қолдирган устозларимиз хаёт ва фаолият йўлини ўрганишиб, ўз маърузаларини инглиз тилида баён этдилар. Тадбир аввалида Академияда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ижодига мансуб расмлар кўргазмаси ва устозлар ҳаётидан акс эттирувчи баннерлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Маърузалар:


 

2“Инсон фикрлаш ва ҳаракатда бўлиш учун яратилган” академик

Туракулов Ялкин Холматович фаолияти тўғрисида

Шомирзаева Дилдора – даволаш факультети 201-гуруҳ талабаси маърузаси.

 


 

 3“Йирик илмий мактаб асосчиси”

академик Ўктам Орипович Орипов фаолияти тўғрисида

Эшмуродова Дилнора – тиббий-педагогика факультети 503-гуруҳ талабаси маърузаси.


 

 4“Буюк устоз изидан”

академик Комилжан Ахмаджонович Зуфаров фаолияти тўғрисида

Азимова Мадина – тиббий-профилактика факультети 201-гуруҳ талабаси маърузаси.

 


 

Умрбоқий сиймо

академик Восит Вохидович Вохидов фаолияти тўғрисида

Худайбергенова Дилафруз – тиббий педагогика факультети 503-гуруҳ талабаси маъруза қилдилар.


 Тадбирга Академик устозларимизнинг фарзандлари ва уларнинг йўлини давом эттираётган шогирдлари ташриф буюришиб, устозларининг фаолияти тўғрисида фикрларини билдириб ўтдилар.

Тадбир жараёнидан фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.