Yangiliklar

«Олис юлдуз шуъла таратар» номли адабий кеча бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни аждодлар ҳотирасига ҳурмат руҳида улар яратиб қолдирган бой илми ва маънавий меросни кенг тадбиқ этиш, ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент тиббиёт академиясида «Олис юлдуз шуъла таратар» номли улуғ мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати Адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирга Навоийшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Хамиджон Хомидий, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Берди Рахмат, Бобуршунос олим филология фанлари доктори, профессор Хасан Қудратиллаевлар ташриф буюришди.

Тадбирни тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов очиб бериб, улуғ мутафаккирларимизнинг яратиб қолдирган бой илмий ва маънавий мероси инсоният тараққиёти бешиги бўлганлиги, бу ҳақда жахон олимларининг фикрларини мисоллар орқали келтириб, талаба – ёшларни аждодларимиз яратиб қолдирган маънавий меросни асраб ҳаётга тадбиқ этишимиз лозимлигини такидладилар.

Кейинги сўзга адабиёт шунос олимлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари ахлоқий ғояларга йўғрилган бўлиб, шахс камолотида дастурул амал вазифасини йиллар давомида йўқатмасдан аксинча долзарблиги янада ошаётганликларини такидладилар.

Шунингдек тадбир давомида академия иқтидорли талабалари томонидан Навоий ва бобур ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар ҳамда асарлари қахрамонларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари йиғилганларга тақдим этилди.

Ушбу тадбир Тиллар, Болалар касалликлари кафедраси ва факультет маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовинлари ташаббуси билан амалга оширилди.

Фотолавхалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.