Yangiliklar

“НАЗМ ВА НАВО” адабий кечаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент тиббиёт академиясида Академия хузуридаги Малака ошириш тармоқ маркази ходимлари, тингловчилари ва академия профессор – ўқитувчиларига Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 533 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” номли баддий, адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкет тиббиёт академияси Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар билан ишлаш бўйича проректори С.Р.Баймаков, Тошкет тиббиёт академияси хузуридаги малака ошириш тармоқ маркази директори У.А.Ташкенбаевалар ташаббуси билан ташкил этилди.

Кечага Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти саҳна нутқи кафедраси доценти Рамз Қодиров, Ориат Доно радиоси бошловчиси Боҳодир Магдиев, кино актиёр Улуғбек Қодировлар ташриф буюришдилар.

Тадбирни тармоқ маркази директори У.А.Ташкенбаева очиб берди ва биринчи сўз навбатини Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари буйича проректор Т.А.Бабамуратовга берди. У барча тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлади буюк шоирларимизнинг ёш авлодга қолдирган маънавий меъроси ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. У буюк бобокалонимиз ва унинг шерият илмига қўшган хиссалари, тарбия ҳақида ва таълим –тарбия жараёнининг ташкилотчиси ўқитувчи ҳақидаги фикр- мулоҳазалари хақида ўзининг фикрларини баён қилди. Сўз Ориат Доно радиоси бошловчиси Боҳодир Магдиевга берилди ва буйюк симоларимиз бизга қолдирган маънавий меъроси ҳақида чуқур мулоҳозалар билдирди. Сўнгра анжуманда иштирокчиси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти саҳна нутқи кафедраси доценти Рамз Қодиров тингловчиларни табриклаб, шоир ғазалларидан парчалар ўқиб тингловчиларни хушнуд қилди. Киноактёр Улуғбек Қодиров билан тингловчилар ўртасида жонли мулоқот ташкил этилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Сўнгра анжуманнинг бадиий қисми бошланиб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти IV-босқич анъанавий ижрочилик йуналиши талабалари Навоий ва Бобур ғазалларидан жонли ижрода қўшиқлар куйладилар.

Тармоқ маркази терапия, хирургия, стомотология, педиатрия йўналиши тингловчилари ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар. Бобомиз қаламига мансуб шеър ва ғазаллардан парчалар ўқиб бердилар. Тармоқ маркази директори У.А.Ташкенбаева “Буюк бобокалонларимиз маънавий меъросини ўрганиш”га бағишланиб ташкил қилинаётган анжуманлар, давра суҳбатлари кенг жамоатчилик томонидан нишонланилаётгани, жумладан соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган тадбирлар ҳақида ўзиниг мулоҳазаларини билдириб бундай тадбирлар баркамол авлодни тарбмиялашда яхши натижалар беришини таъкидлади.

Фотолавҳалар: