Yangiliklar

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 январь куни Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов очиб бериб, бугунги глобаллашув даврида ахборот коммуникациялари ривожланган бир даврда интернет тармоғи орқали тарқалаётган турли мафкуравий хуружлардан ёшлар онгини холи, маънан етук, она юрга садоқат, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш долзарб масалага айланганлиги, ёшларни жисмонан соғлом, мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш иммунитети юқори авлод этиб тарбиялаш йўлида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ана шундай ишларнинг ёрқин далили сифатида “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоби яратилганлиги ва ушбу китобнинг ахамияти тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Сўзни китобнинг мазмун – моҳиятини талаба-ёшларга илмий ва ҳаётий мисоллар орқали тўлиқ етказилишига хозирланиб келган маърузачилар Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳодими Илхом Маърупов, Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди бош имом – хатиби Одилхон исмоилов, Тошкент вилояти бош имом – хатиби Хайрулло Турматов, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти кафедра мудири Жалолиддин Хамроқуловлар давом эттирдилар.

Маърузачилар ўз нутқларида бугунги тинч осойишта хаётимизда ёшларни она-юртга муҳаббат, ватанга садоқатли, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашувчанлик иммунитети юқори, маънан етук, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида комил шахс этиб тарбияланишида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва мамлакатимизда диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган ҳодимлар томонидан тайёрланаётган қўлланмалар, адабиётларнинг роли ва аҳамияти беқиёслиги, ана шундай мақсадларда “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан босмадан чиқарилган “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоби бўлиб, ушбу китобда интернет орқали амалга оширилаётган таҳдидлар, ёшлар онгига салбий таъсир этадиган бузғинчи ғоялар ва “оммавий маданият” ниқоби остида маданиятсизликнинг салбий оқибатлари аниқ далиллар ва хаётий мисоллар асосида ёритилганлиги; бундай тахдидларга қарши курашиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакиллантириш асослари миллий ва диний жихатдан баён этилганлиги; шунингдек, бузғинчи ғояларнинг асл қиёфаси хаётий фактлар, савол-жавоблар ва психологик тестлар орқали батафсил ифодаланганлиги тўғрисида фикр юритиб, ёшларни ушбу китобдан кенг фойдаланишлиги тўғрисида тафсиялар бериб ўтдилар.

Шунингдек сўзга ёшларни соғлом бўлиб камол топишида интернет ва уяли алоқа воситаларининг таъсирини тиббиёт илми жихатдан кенг очиб бериш учун Тошкент тиббиёт академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Абдуқодирова таклиф этилди ва устоз бўлғуси шифокорларнинг маънавий қиёфаси етук бўлиши лозимлигини таъкидладтлар ва уяли алоқа воситасида интернет тармоғидан меъёридан ортиқ фойдаланиш натижасида вужудга келадиган касалликлар тўғрисида фикр билдириб ўтдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан академиянинг наъмунали талабаларидан бир гуруҳига ушбу китоб тақдим этилди.

Фотолавҳалар:

 

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.