Yangiliklar

АДАБИЙ КЕЧА БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкент тиббиёт академиясида шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишлаб бадиий, адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбир, Тошкент тиббиёт академияси Маданият уйи, Тиббий педагогика факультети, Тиббий профилактика факультети, Травматология, ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедрасининг ташаббуси билан ташкил этилди .

Тадбирга Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг йигирманчи авлоди Зайниддин Мавлонов ташриф буюрдилар ва йиғилганларга Бобурийлар сулоласи тарихи тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир тиббий педагогика факультети иқтидорли талабалари томонидан саҳналаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда Маданият уйи ҳодимлари ва Тиббий профилактика факультетининг иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар тақдим этилди.

 Фотолавҳалар: