Yangiliklar

“Аёл борки – олам мунаввар” номли тадбир бўлиб ўтди

04 март куни “8-март – халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан ТТА Тиббий – профилактика факультети маънавият ва маърифат бўлими, ТТА Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси билан биргаликда “Аёл борки – олам мунаввар” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ТТА Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти Алиев Ш.Р. сўзга чиқиб барча йиғилганларга табрик сўзлари билан тадбирни очиб бердилар.
Тадбирда:

  • ТТА тиббий-профилактика факультети доирасида ташкил қилинган “Ниҳол” гуруҳи аъзолари;
  • “Зулфия” мукофоти совриндори, Даволаш факультети талабаси Тоймуродова Нигора;
  • Тиббий-профилактика 203-а-гуруҳ қизлари бадиий чиқишлар қилишди.

Тадбир сўнггида, ТТА Тиббий-профилактика факультети декани Саломова Ф.И. барча йиғилганларни кириб келаётган “8-март халқаро хотин-қизлар куни” билан табриклаб, барча ташкилотчиларга ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Фотолавҳалар