04 март куни «8-март – халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан ТТА Тиббий – профилактика факультети маънавият ва маърифат бўлими, ТТА Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси билан биргаликда «Аёл борки – олам мунаввар» номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ТТА Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти Алиев Ш.Р. сўзга чиқиб барча йиғилганларга табрик сўзлари билан тадбирни очиб бердилар.
Тадбирда:
- ТТА тиббий-профилактика факультети доирасида ташкил қилинган «Ниҳол» гуруҳи аъзолари;
- «Зулфия» мукофоти совриндори, Даволаш факультети талабаси Тоймуродова Нигора;
- Тиббий-профилактика 203-а-гуруҳ қизлари бадиий чиқишлар қилишди.
Тадбир сўнггида, ТТА Тиббий-профилактика факультети декани Саломова Ф.И. барча йиғилганларни кириб келаётган «8-март халқаро хотин-қизлар куни» билан табриклаб, барча ташкилотчиларга ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Add Comment