Yangiliklar

“Соғлом она ва соғлом бола” йилига бағишланган тадбир ўтказилди

11 март 2016 йиил соат 15 30 да 8 –Талабалар турар жойида “Информатика, биофизика ва нормал физиология”кафедраси томонидан  “Соғлом она ва соғлом бола” йилига бағишланган “Соғлом оила барпо этишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва хозирги кун ёшларининг қарашлари” мавзусидасида тадбир ўтказилди.

  Тадбирда 2-курс Тиббий профилактика факультетининг талабалари саҳна кўринишида ҳозирги кунда ёшлар орасида долзарб муоммоларни ёритиб беришди.

  203-гурух талабаси Шомансурова Гулноза талабалар ва 29-мактаб ўқувчиларидан “Соғлом оила” ҳақида интервью олиб – ёшлар фикрларини видеолавҳаларда кўрсатди. “Ниҳол гуруҳи” тадбир давомида ўзининг мусиқий чиқишлари билан қатнашди. Даволаш факултети  206- гурух талабаси  Мамиров Умаржон  “Оилада йигит ва қизнинг ўрни “ хусусида маъруза қилди.

  Талабалар билан ёш оилаларда оила аъзолари ўртасида юзага келадиган муаммолари ҳақида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда талабалар ўз фикрини эркин ёритиб беришди. Даволаш факултети  203- гурух талабаси Туймуродава Нигора она ва  оила хақида ўз шеърлари билан  иштирок этди. Тадбир, таклиф қилинган мехмонлар, талабалар ва ўқувчиларда катта таъсурот қолдирди.

Фотолавҳалар: