Yangiliklar

Шоир Ҳамиджон Тоҳиржонов билан учрашув ўтказилди

2016 йил 10 март куни Ректоратнинг маърузалар залида «Информатика, биофизика ва нормал физиология» кафедраси ва тиббий профилактика факультетининг 1-2 курс талабалри билан ҳамкорликда шоир Ҳамиджон Тоҳиржонов билан “Соғлом фарзанд – оила бахти” мавзусида учрашув ташкил қилинди.

Ҳамиджон Тоҳиржонов 1949 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ) физика факультетини 1971 йил тамомлади. Кўп йиллар Тошкент Ахборот технологиялари университетида доцент лавозимида, кейинчалик БМТда фаолият юритган.

Ҳамиджон Тоҳиржонов илк ижод намуналарини 2004 йилдан ёза бошлаган. Унинг илк “Умр” номли китоби 2007 йили “Фан” нашриётида чоп этилган.  Сўнгра кетма-кет “Умр ўтмоқда” (2008 йил), “Ҳаётим гуллари” (2008 йил), “Мактабимга бағишлов” (2009 йил), “Ҳаёт ҳикматлари” (2010 йил), “Фарзандларимга мактуб” (2010 йил), “Халқимга  таъзим” (2012 йил), “Ибрат” (2012 йил), “Мўжиза дунё” (2013 йил), ва 2015 йил эса “Ҳаёт чашмалари” номли сайланма китобининг 1-жилди чоп этилди. Ҳозирги кунда эса унинг хикоялари жамланган 2-жилд сайланма китоби нашриётга топширилган.

Учрашувни «Информатика, биофизика ва нормал физиология» кафедраси доценти И.Муллажонов очиб берди. Учрашувда талабалар маҳсус дастур тайёрлаб, унда Ҳамиджон Тоҳиржоновнинг шеърларидан намуналар ўқилди ва шеърлари қўшиқ қилиб ижро этилди.

Вафосиз бойликка сира ҳам учманг,
Ўзгалар бойлигин сира ҳам қучманг,
Умрингиз кайф-сафо билан ўтказиб,
Ҳавою нафсга сира ҳам учман.

Нафсингиз тийиб яшанг одамлар

Аҳли оилага меҳрсиз бўлманг,
Кўча-кўйда ҳар кун сабабсиз юрманг,
Надомат сабабин кимлардан кўриб,
Ғам андуҳларингиз мазасин сурманг.

Оилангиз ўйлаб яшанг одамлар

Ҳаромдан бойлик келса билинг – ёмон,
Ундан гўзал ҳаёт бўлса қилинг гумон,
Шундан бахт топмоқлик билинг – ёлғон,
Ҳалол-пок яшамоқлик билинг – омон.

Ҳаромдан мақланиб яшанг одамлар

Учрашув давомида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга шоирдан жавоб олишди. Учрашув сўнгида “Тиббий профилактика” факультети маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Г.Ф.Шерқўзиева шоир ижоди ҳақида ўз фикрларини билдириб, бундан  кейин ҳам ижодкор талабаларимизга мастер классларни ўткизиш таклифини берди. Ҳамиджон Тоҳиржонов ўзининг китоб тўпламларини устозларга ва тадбирда актив иштирок этган талабаларга тақдим этди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.