Yangiliklar

“Ойдин кунлар армони” мавзусида давра суҳбати

2016 йил 13 – октябр куни ТТА 1 босқич магистрларига Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов “Ойдин кунлар армони” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Бунда асосан жадидчилик ғоялари билан қуролланган бир гуруҳ аждодларимиз ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Жумладан, Файзулла Хўжаев ҳақида батафсил маълумотлар келтириб ўтилди. Файзулла Хўжаев бошчилигида БХСР ҳукумати 4 йил мобайнида бир қанча амалий ишларни амалга оширганлиги, буларнинг барчаси унинг тараққиёти учун хизмат қилганлиги эътироф этилди. Жумладан, мактаблар, олий ўқув юрти очилди (олий ўқув юрти қурилиши харажатлари учун олтин қиличини ҳадя этган), ёшларни чет элларга ўқишга жўнатди, кутубхоналар, музей, театр, кино санъатини (“Бухкино” ходимларига ўзининг уйини бўшатиб берди) ривожлантирганлиги айтиб ўтилди. 1925 йилдан 1937 йилгача Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси лавозимида хизмат қилган пайтда, фаолияти давомида Россиянинг чекка мустамлака ўлкаларни хом ашё базасига айлантириш сари тутган йўлини аёвсиз фош қилганлиги, Ўзбекистонда ёппасига чигит экилиши пахта яккаҳокимлигига олиб келади, деб ҳисоблаганлиги, ўлка ҳаётига зўрлик билан киритилган ғоя бу муҳитга тўғри келмаслигини исботлаб берганлиги ҳақида қимматли маълумотларни келтириб ўтди.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.