Yangiliklar

“Хотира тадбири» ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира тадбири” бўлиб ўтди!

Жорий йилнинг 3-октябр санасида, Тошкент тиббиёт академиясининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира тадбири” бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ОМХ факультети декани Ш.Ҳ.Боқиева ва Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов ва 5-ТТЖ да истиқомат қилувчи талабалар иштирок этишди.

Тадбирни, Тошкент тиббиёт академиясининг ОМХ факультети декани Ш.Ҳ.Боқиева очиб бердилар. Ш.Ҳ.Боқиева, мамлакатимизнинг Мустақилликгача бўлган давридаги инсон омилига алоҳида тўхталиб, Мустақилликдан кейинги даврда босиб ўтилган салмоқли қадамларда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кўрсатган чексиз жасоратларига бир-бир тўхталиб, Президентимизнинг “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, балки, ислоҳот аввало инсон учун бўлиши керак” деган ғояси ўтган 25 йил мобайнида ўз исботини топганлигини яна бир таъкидладилар.

Шундан сўнг сўзга “Ижтимоий фанлар кафедраси” ўқитувчиси А.Раззоқов чиқиб, собиқ мустабит тузуми исканжасидаги халқимиз учун истиқболи ноаниқ бўлган мустабид тузумнинг инқирозга юз тутиши айни тарихий хақиқат эканлиги, эндиликда эса халқимизнинг асрий орзуси бўлган Мустақилликка эришишга том маънода хақли давр келганлиги ва шундай мураккаб тарихий бир даврда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг келиши халқимиз учун Яратганнинг инояти бўлганлигини таъкидлади. Шундан кейин, ёш Мустақил Ўзбекистоннинг босқичма-босқич “эволюцион” усулда ривожланаётган Давлатнинг бевосита юртбошимизнинг раҳнамологида амалга оширилган  бунёдкорлик ишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ижтимоий фанлар кафедраси

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.