Yangiliklar

“ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР”

“ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР”
ТТАда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига
27 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбир

Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккур ифодаси,
авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади.
Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало,
она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.
Она тили – бу миллатнинг руҳидир.
Ислом КАРИМОВ

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилинганига 27 йил тўлди. 1989 йилнинг 21 октябридан бошлаб босқичма-босқич амалга ошириб келинган қонуннинг барча моддалари 2005 йилнинг 1 сентябридан эътиборан расман кучга кирди. Истиқлол йилларида «Давлат тили ҳақида»ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурининг асосий қисми бажарилди. Қонунга биноан, ўзбек тилини билмайдиган фуқароларга уни ўргатиш ва ўқитишнинг бепул амалга оширилиши таъминланди. Шунингдек, давлат тилига мувофиқ равишда лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси ва имло қоидалари ҳам Республика бўйича бутун халққа бепул ўқитиб, ўргатилди. Ўрта, ўрта махсус, олий таълим соҳасидаги барча ўқув муассасалари ўқувчи ва талабалари учун соҳа ҳамда тармоқларнинг ўқув дастур, қўлланма, дарсликлари давлат тилида яратилиб, нашр этилди. Матбуот, нашриёт йўналишида мазкур қонун ҳаётга изчил татбиқ этилиб, илмий, илмий-оммабоп, бадиий асарларни ўзбек тилида, лотин ёзувида чоп этиш кенг йўлга қўйилди. Мамлакат миқёсидаги аксарият жой номлари тизимли равишда ўзбек тилида, миллий мустақиллик мафкураси асосида янгиланди ва «Давлат тили ҳақида»ги Қонун ҳаётга кенг татбиқ этиб келинмоқда.

Давлат тилини билиш ва уни амалда тўлиқ қўллай олиш, «Давлат тили ҳақида»ги Қонунга риоя қилиш, уни ҳаётга татбиқ этиш, қадрлаш юксак маънавият белгиси экани ҳақидаги ғоя давлат тили концепциясининг ўзак-моҳиятини ташкил этади.

Худди шу тамойилни амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 октябр санасида Тошкент тиббиёт академиясининг ректорат мажлислар залида Тиббий педагогика ва ОМХ факультетла рининг талабалари ва Республика “Маънавият тарғибот маркази билан хамкорликда “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мухиддин Омон, Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатга артист  Тоҳир Саидов, Республика Маънавият тарғибот маркази бош мутахассиси Шарафиддин  Хонимов ва телевидения ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни, Тошкент Тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов очиб бердилар.

Шундан кейин, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мухиддин Омон сўзга чиқди, жумладан, “Ҳозирги кунда ёшларимизнинг тилга бўлган муносабатини ижобий баҳолаш мумкин. Чунки она тилисиз ижтимоий тараққиётга эришиб бўлмаслигини ёш авлод яхши англаб етади. Бунинг ёрқин исботи — ёшларимизнинг ўз она тилларида эмин-эркин гапира олиши, ўзбек тилининг беқиёс имкониятларидан фойдалана билишидир. Айни пайтда ҳозирги ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини алоҳида эътироф этиш жоиз. Она тили билан бир қаторда бир неча чет тилларини пухта ўзлаштирг ан ёшларни кўрганда кишида ифтихор туйғулари жўш уради.

Бироқ… Шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, айрим ёшларимиз ўзбек адабий тили қоидаларини яхши билмайди, билса-да қатъий амал қилмайди. Энг ачинарлиси, она тилимизнинг софлигига эътибор бермайди, мулоқотда русча ёки бошқа тиллардаги сўзларни ўринсиз ишлатади. Бу билан она тилимизнинг муқаддаслиги, бебаҳо неъмат эканлигига маълум маънода путур етади. Айни шу масалаларга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ўзининг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида жиддий эътибор берган: “Айни вақтда жамиятимизда тил маданиятини ошириш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозимлигини ҳам унутмаслигимиз зарур. Айниқса, баъзан расмий мулоқотларда ҳам адабий тил қоидаларига риоя қилмаслик, фақат маълум бир ҳудуд доирасида ишлатиладиган шева элементларини қўшиб гапириш ҳолатлари учраб туриши бу масалаларнинг ҳали-ҳануз долзарб бўлиб қолаётганини кўрсатади. Бу ҳақда сўз юритганда, бобомиз Алишер Навоийнинг “Тилга эътиборсиз — элга эътиборсиз” деган сўзларида нақадар чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассам эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз” деган фикрлари 2016 йилнинг 13 майидаАлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети”ни ташкил этилганидан кейин ўзининг хаётий исботини топганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, ўз Ватанини севган ҳар бир ўғил-қиз, аввало, она тилини авайлаб-асрамоғи, уни бойитиб, ўзидан кейинги наслларга қолдириш мақсадида ҳаракат қилмоғи лозим. Бунинг учун ўзбек тилини фақатгина амалий жиҳатдан билишнинг ўзи кифоя қилмайди. Зе ро, ўзини англаган ҳар бир фуқаро ўзбек тилини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиши, тегишли манбаларга таянган ҳолда хулосалар чиқара олиши зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, ўзларнинг қаламларига мансуб ижод намуналарини тадбирда йиғилган талаба ёшлар билан ўртоқлашдилар.

Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатга артист  Тоҳир Саидов эса, ўзининг ва ёшларнинг фаолиятида тилнинг роли ва ўрнини алоҳида, образли ифодалаб, уни бир нечта хаётий воқеалар асосида талаба-ёшларга баён қилиб бердилар.

Тадбир якунида Республика Маънавият тарғибот маркази бош мутахассиси Шарофиддин  Хонимов сўзга чиқиб, миллий ўзликни англаш, анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш, аждодлар хотирасини абадийлаштириш жараёнида олиб борилаётган ишлар қаторида она тилимиз қадр-қимматини ошириш, унинг мавқеини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади ва Академияда талаба-ёшларга чет тилларини, асосан инглиз тилини ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф билан тилга олдилар.

Тадбир сўнгида Академия талабалари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

ТТАда “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусидаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига 27 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирдан фото лавҳалар (13.10.2016й):

 

 


 

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.