Yangiliklar

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

Жорий йилнинг 16 ноябр куни ТТА Спорт мажмуасида Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими бошчилигида Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси ташаббуси билан Академияга ҳамкор тиббиёт коллежлари ва академик лицейнинг спортга қизиқувчи педагоглари ўртасида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда ТТА қошидаги академик лицей,  Олмазор, Тошкент ва П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежларининг педагоглар терма жамоалари  волейбол, теннис ва бадминтон турлари бўйича куч синашдилар.

Мусобақаларни ўтказишда кафедра доценти Ш.Қ.Адилов, Д.Р.Давлетмуратов, ББ.Инагамов, А.А.Каримов, факултет бўйича  ҳамкорлик ишларига  маъсул ходим Д.Ш.Ахмедовалар фаол иштирок этдилар. Мусобақа сўнгида иштирокчилар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.