Yangiliklar

«ЛОР касалликлари профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи» номли акция бўлиб ўтди

«Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида талаба ёшларнинг тиббий билим даражасини янада ошириш мақсадида “Қулоқ, бурун, томоқ касалликлари профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида акция ташкил этилди.

 

13.11.2016 йил.                                                                                                                                  Тошкент шаҳри

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 29 декабрдаги №506-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”ининг 59-бандини бажариш юзасидан, ҳамда Тошкент тиббиёт академияси талабалари, магистр, клиник ординаторлар ва ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида:

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қулоқ, бурун, томоқ касалликлари профилактикаси,  ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида  «Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан “ЛОР касалликлари ва стоматология курси” кафедраси, Маънавият ва маърифат бўлими ва ТТА “Камолот” ЁИҲ БТ билан хамкорликда Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида “Қулоқ, бурун, томоқ касалликлари профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида акция ташкил этилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 8 та бекатдан иборат махсус йўналиш ишлаб чиқилди ва қуйидаги бекатларга, юқоридаги мавзулар бўйича махсус ўқитилган Оториноларингология йўналиши бўйича тахсил олаётган 1-2-3 курс магистратура талабалари, ҳамда “Камолот” ЁИҲ БТ сардорлари бириктирилди.

Лойиҳани бошлаган иштирокчи ҳар бир бекатда соғлом турмуш тарзига доир саволлар билан кутиб олинди, ҳамда битта спорт тури бўйича ўз махоратини синаб кўришди ва берган жавоби, кўрсатган махоратига қараб йўл варақасига балл қўйиб берилди, бекатлар охирида иштирокчи тўплаган баллига қараб “ЛОР касалликлари ва стоматология курси” кафедраси ва ТТА “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг совғалари билан тақдирланишди.

Лойиҳада 253 нафардан ортиқ ёшлар иштирок қилишди. Акция давомида иштирокчилардан олинган анкета жавобларига кўра, умри давомида, 43 нафар иштирокчи 16.9% қулоқ касалликлари билан, 97 нафар иштирокчи 38.3% бурун касалликлари, 241 нафар 95.2% томоқ касалликлари билан оғриганлиги маълум бўлди.  Акция давомида талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди. Акция қизиқарли ва савол-жавобга бой бўлиб ўтди.

 ТТА Оториноларингология йўналиши
2 курс магистри,  Магистратура бўлими
“Камолот” ЁИҲ БТ сардори                                                                                                     З.С.Матмуротов

Фотолавхалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.