Yangiliklar

“Тиббиёт ходимлари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.  Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун   2016 йил 11 ноябрь куни А.Навоий номидаги катта Академик опера ва балет театрида  маънавий – маданий  тадбир тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир аввалида кўп йиллар таълим ва тиббиёт соҳасида Тиббиёт академиясида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.   

Кўп йиллик самарали ва ҳалол мехнатлари учун “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Тиббиёт академиясининг бир гурух профессор-ўқитувчилари Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 1 ноябрдаги 508 сонли  буйруғига асосан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланадилар.

  1. Низамов Кутбиддин Фатхуллаевич – Тиббиётнома газетаси редактори, “Умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва клиник аллергология” кафедраси катта ўқитувчиси.
  2. Сагатов Тўлаган Агзамович – Одам анатомияси, оператив жарроххлик ва топографик анатомия кафедраси мудири, профессор.

3.Аюпова Фарида Мирзаевна – Акушерлик ва гинекологияси кафедраси мудири, профессор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий  ёрлиғи билан тақдирланадилар.

1.Ташкенбоева Умида Алишеровна- малака ошириш тармоқ маркази директори.

2.Муратов Фахмиддин Хайрутдинович – академия касаба уюшма қўмитаси раиси.

3.Бекназаров Шокир Юлдашевич – суд тиббиёти кафедраси доценти.

4.Арипова Назира Уктамовна – госпитал ва  факультет жаррохлик кафедраси профессори

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йилги  25 октябрдаги 133- сонли буйруги асосида фахрий  ёрлиқлар билан тақдирландилар.

  1. Эрметов Низом Жумақулович – болалар ва овқатланиш гигиена кафедраси мудири;
  2. Югай Алберт Валентинович – травматолгогия, нейрохирургия ва ҳарбий дала жаррохлиги кафедраси ассистенти;
  3. Аллаева Мунира Журақуловна – фармакология кафедраси мудири, биология  фанлари доктори;
  4. Саломова Феруза Ибодуллаевна – Умумий ва радиацион гигиена  кафедраси мудири, профессор;

Тошкент шахар касаба уюшмаси томонидан кўп йиллик самарали  мехнатлари учун тақдирланадилар.

1.Массавиров Шерали Шерикбаевич – фтизиатрия кафедраси катта ўқитувчиси.

  1. Ерматов Шухрат – жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси.
  2. Анваров Жахонгир – юқумли касалликлар кафедраси ассистенти.
  3. Қодирова Шоира – факультет ва госпитал терапия кафедрси доценти.
  4. Ахмадалиева Нигора Одиловна – умумий ва радиацион гигиена кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.н.

Шунингдек Тиббиёт академиясида кўп йиллар самарали мехнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Академиянинг фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди:

  1. Бендингер Маргарита Николаевна – УАШ ва аллергология кафедраси доценти.
  2. Қурбонова Дилбар Рахимовна – болалар касалликлари кафедраси доценти.
  3. Расулматова Назира бош ўқув бино ишчиси

Тадбирга йиғилганларга Алишер Навоий номли катта опера ва балет   театр  жамоаси    томонидан   “Садоқат” номли спектакль томошасини  тақдим этилди.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар: