Yangiliklar

25 йиллиги муносабати билан ўтказилган давра сухбати бўлиб ўтди

Тошкент Тиббиёт Академияси харбий факультети ва даволаш факультети  билан биргаликда №4 ТТЖда 14-январь Ўзбекистон Республикаси Қурооли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган давра сухбати бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этиш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра улкан ишлар тизимли ва босқичма-босқич равишда амалга оширилди. Шуни қувонч билан таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, яхши қуролланган, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишонч­ли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга.

Албатта, бу жуда мухим масала. Лекин армиянинг куч-кудратини тўла намоён этиш учун аввало харбийларимиз, аскар ва офицерларимиз – Ватан ва халк ўз хавфсизлигини ишониб топширган мард ўғлонларимизнинг  маънавий-маърифий тарбиясига алохида эътибор каратиш энг долзарб вазифамизга айланиши даркор. Токи улар мана шу кенг далалар, кадрдон кир-адирлар, мусаффо осмон, шу гўзал хаётни ўзи ва оиласи, келажак авлодлар учун хам беғубор ва бокий саклашга масъул эканини теран хис эта олсин.Шубха йўкки, шахсий таркиби ана шундай хусусиятлар  ва мустахкам ирода сохиби бўлган, энг замонавий талаб ва андозаларга жавоб берадиган армия каршисида  хеч кандай ёвуз куч  дош беролмайди.

Шу муносабат билан 27 декабр санасида Тошкент Тиббиёт Академияси харбий тиббиёт факультети ходимлари: подполковниклар А.М. Мажитов, У.А. Акбаров, даволаш факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ж.Ш. Хайтимбетов, ТТЖ декан муовинлари А.А.Самадов, И.М.Алланазаровлар 4-ТТЖда истиқомат қиладиган 85 нафар талабалар иштирокида 14-январь Ўзбекистон Республикаси Қурооли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан давра сухбати ўтказилди.

Мана шундай фикр ва ғояларни жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб-ташвик этиш учун биз 14 январ санасини факат харбий хизматчилар эмас, айни вактда армия сафларида ўз бурчини ўтаб кайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навкирон фарзандларимизнинг кутлуғ байрами  деб кабул килишимиз, уни энг улуғ, энг азиз айём – Мустакиллик байрами сингари юксак даражада нишонлашимиз лозим.

Бўлғуси саломатлик посбонлари ва халқимизнинг қуролли Кучларининг Ватан тараққиёти йўлидаги буюк мақсадлар сари бирлашиши борасида ўтказиладиган бундай тадбирлар ёшларимиз онгида Ватанпарварлик руҳини янада ривожлантириш борасидаги салмоқли хисса булади деб ўйлаймиз.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими   

Фотолавҳалар:

 

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.