Yangiliklar

Миллий Армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта хаётимизнинг мустахкам кафолатидир

Тошкент тиббиёт академиясида “Миллий Армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта хаётимизнинг мустахкам

кафолатидир” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Яқинда биз билан биргаликда биргаликда 14 январ – Ватан химоячилари кунини нишонлаймиз. Нафақат пойтахтимиз Тошкентда, балки барча вилоятларда шу санага атаб тантанали тадбирлар ўтказилади, ўз соҳасида ибрат ва намуна кўрсатиб келаётган энг муносиб ҳарбий хизматчилар давлатимизнинг олий мукофотлари билан тақдирланади. Бир сўз билан айтганда, Ватан химоячилари куни деб ном олган байрамни бутун халқимиз катта мамнуният ва хурсандчилик билан ўтказишга гувоҳ бўламиз.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 декабр санасида Тошкент тиббиёт академияси Ректорат мажлислар залида Тошкент тиббиёт академиясининг харбий тиббий факультетидан майор А.С Асадов харбий тиббиёт факультетининг шахсий таркиб билан ишлаш бўлими бошлиғи ва подполковник, кафедра бошлиғи Х. Примовлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда мамлакатимизда Ватан химоячилари кунини нишонлаш тобора қутлуғ анъанага айланиб бораётгани, бу байрамнинг ҳар йили айнан шу кунда тантанали равишда ўтказилиш моҳияти ҳақида батафсил тўҳталиб ўтилди.

Шу боис ҳам 14 январь кунини умумхалқ байрами сифатида нишонлар эканмиз, бу воқеанинг тарихий илдизлари, Куролли Кучларимизнинг шаклланиши қандай кечгани, бу жараёнлар билан боғлиқ қандай оғир ва мураккаб кунларни бошимиздан ўтказганимизни яна бир бор эсга олинди. Вақт ўтиши билан узоқ ва яқин тарихда рўй берган кўпгина воқеа-ходисалар унутилиши, инсон ёдидан кўтарилиши мумкин ва бу ҳам табиий хол. Лекин одамнинг ўзи бевосита иштирокчи бўлган, унинг қалби ва хаёлига чуқур ўрнашиб, муҳрланиб қолган шундай кунлар хам бўладики, улар ҳеч қачон хотирадан ўчмайди.

Бугун биз якин ўтмишимизни сарҳисоб қилар эканмиз, хеч иккиланмасдан, миллий армиямизни барпо этиш жараёнлари Ўзбекистоннинг ўз мустакиллигини кўлга киритиш тарихи билан  узвий боғланган, деб айтишимиз мумкин ва ишончимиз комилки, орадан йиллар, асрлар ўтади – халқимизнинг истиқлолга эришиш  тарихини  ўрганадиган, бу тарихни авлодларимизга хужжатлар ва китоблар орқали  етказадиган  тадкикотчилар бу икки буюк воқеа бир-бири билан боғлиқ эканининг тасдиғини ҳар кадамда кўради.

Семинарда талабалар ўзларини қизиқтирган бир нечта саволлар билан мурожаат қилишиб, муносиб жавоб олдилар.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.