Yangiliklar

“Биринчи Президентимиз И.А.Каримов асарлари билимдони” кўрик танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд кунларини кенг нишонлаш муносабати билан  “Биринчи Президентимиз И.А. Каримов асарлари билимдони” кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танлови ташкилотчилари:

  1. Тошкент Тиббиёт Академияси Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими.
  2. ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси.
  3. ТТА қошидаги Академик лицей директори А.Р. Шермуратов.

Кўрик танловнинг мақсади:

Жорий йилнинг 27 январ куни Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон Давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунларини кенг нишонлаш муносабати билан, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган улкан ҳиссаси, у кишининг ёш авлодни тарбиялашга қаратилган инсонпарварлик ғояларига йўғрилган асарларини ёшлар орасида кенг тарғиботини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг  Тошкент тиббиёт академияси Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими ва Академия қошидаги Академик лицей билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов асарлари билимдони кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик танловни ўтказишда ТТА Ижтимоий кафедраси ва ОМХ кафедралари педагоглари жонбозлик кўрсатдилар.

Ушбу кўрик – танловда Тошкент тиббиёт академиясига ҳамкор Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли ва 2-Республика тиббиёт коллежлари, Тошкент вилоятидаги Ангрен, Чирчиқ , Бекобод , Олмалиқ, Янгийўл, Зангиота, Янгиер тиббиёт коллежлари ва Академияга ҳамкор  академик лицейнинг бир нафардан  ўқувчилари беллашдилар.

Тадбирни ТТА қошидаги Академик лицей директори А.Р.Шермуратов “1-Президентимизнинг хотираси абадийлиги, уларнинг  таваллуд кунларини нишонлаш  муқаддас эканлигини таъкидлаш билан”очиб берди. Академик лицейнинг ижтимоий кафедраси мудири Ю.Ш.Юнусова “Буюклар ўлмайди. Улар халқнинг қалбида мангу яшайди” мавзусида маъруза ўқиди.

Танловда  иштирокчилар қуйидаги шартлар бўйича беллашдилар:

1 шартда Таништирув.  Бу шартда иштирокчилар  ўзи  ҳақида,  таҳсил олаётган маскани ҳақида шеърий, мусиқий тарзда  таништирув саҳнаси яратдилар.

2 шартда И.А.Каримовнинг  “Юксак маънавият енгилмас куч” , “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида ҳизмат қилиш энг олий саодатдир”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарлари бўйича тузилган саволларга жавоб бердилар.

3 шартда Ҳуқуқий саводҳонлик бўйича  саволларга жавоб бериш;

4 шартда Маънавият луғати.  Бунда маънавиятга оид глоссарий саволларига жавоб бердилар.

Иштирокчиларни баҳолаш учун тузилган ҳайъат аъзоларига ижтимоий кафедра ассистенти Н.Х.Абдураҳмонова раислик қилди. Ҳайъат аъзолари ассистентлар Б.Ў.Рўзиев, ОМХ кафедраси ассистентлари С.А.Хакимов ва Ш.Х.Бобоқуловалар иштирокчиларни ҳар бир шартлар асосида  одилона баҳоладилар.

Танлов якунига кўра Академик лицей ўқувчиси Камолова Муслима 1-ўринни, Бекобод тиббиёт коллежи ўқувчиси Абдуев Жавоҳир 2-ўринни,Чирчиқ тиббиёт коллежи ўқувчиси Тоджимонова Нафиса 3-ўринни эгалладилар.

Иштирокчилар Фаҳрий ёрлиқ, 1-Президент И.А.Каримов асарларидан иборат эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Фотолавҳалар: