Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги ИскандаровТ.И. билан учрашув ташкил этилди

 2017 йил 20 январ куни Тошкент тиббиёт академияси раҳбариятининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар  Академиясининг ва Россия медицина ва техника фанлар академиясининг академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор ИскандаровТ.И. билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда тиббий профилактика факультетининг 6-курс талабалари, кафедранинг педагог ҳодимлари  ва телевидения ҳодимлари иштирок этдилар.  Учрашувда академик Искандаров Т.И. ўзларининг илмий ва ҳаёт фаолиятларига оид қизиқарли маълумотларни барча билан ўртоқлашдилар.

    Академик Т.И.Искандаров 2000 йилда Англия Кембридж Университети томонидан чоп қилинган “20 асрнинг буюк инсонлари рўйҳатига киритилган” ва  “20 асрнинг  буюк инсонлари”  медали билан тақдирланган. Тадбир айниқса ёш ҳодимлар ва талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Академик Т.И.Искандаров ёш олимларга ўзларининг фойдали маслаҳатларини бердилар ва талабалар томонидан берилган  илмий фаолиятига доир бир қатор саволларга жавоблар берди. Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Фотолавғалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

2 Comments

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

  • Илтимос «Профессор» эмас Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги деб ўзгартириб қўйинглар иложи бўлса