2017 йил 20 январ куни Тошкент тиббиёт академияси раҳбариятининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ва Россия медицина ва техника фанлар академиясининг академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор ИскандаровТ.И. билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда тиббий профилактика факультетининг 6-курс талабалари, кафедранинг педагог ҳодимлари ва телевидения ҳодимлари иштирок этдилар. Учрашувда академик Искандаров Т.И. ўзларининг илмий ва ҳаёт фаолиятларига оид қизиқарли маълумотларни барча билан ўртоқлашдилар.
Академик Т.И.Искандаров 2000 йилда Англия Кембридж Университети томонидан чоп қилинган “20 асрнинг буюк инсонлари рўйҳатига киритилган” ва “20 асрнинг буюк инсонлари” медали билан тақдирланган. Тадбир айниқса ёш ҳодимлар ва талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Академик Т.И.Искандаров ёш олимларга ўзларининг фойдали маслаҳатларини бердилар ва талабалар томонидан берилган илмий фаолиятига доир бир қатор саволларга жавоблар берди. Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.
Фотолавғалар:
Илтимос “Профессор” эмас Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги деб ўзгартириб қўйинглар иложи бўлса
Эътибор учун раҳмат.