Yangiliklar

«И.А.Каримов асарлари билимдони» номли маънавий-маърифий кўрик танлов бўлиб ўтди

 

Фарзандларимиз биздан кўра кучли, доно,
 билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт!

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон Давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчилиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган улкан хиссаси, яратиб қолдирган асарларида ёш авлодни тарбиясида тутган ўрнини инобатга олиб, буюк давлат ва сиёсат арбоби таваллуд топган кун  – 30 январь санасини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 30 январ санасида Тошкент тиббиёт академиясида Олий маълумотли ҳамшира факультети ва ижтимоий фанлар кафедралари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов асарлари билимдони номли маънавий-маърифий кўрик танлов ташкил этилди.

         Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов олиб борди: Мамлакатимизнинг Мустақилликгача бўлган давридаги инсон омилига алоҳида тўхталиб, Мустақилликдан кейинги даврда босиб ўтилган салмоқли қадамларда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кўрсатган чексиз жасоратларига бир-бир тўхталиб, Президентимизнинг “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, балки, ислоҳот аввало инсон учун бўлиши керак” деган ғояси ўтган 25 йил мобайнида ўз исботини топганлигини яна бир таъкидладилар. Кейинги сўз ОМХ факультети декани Ш.Бакиева ва  профессор Д.Т.Норқуловга берилди: Бундай ютуқларнинг барчаси бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш борасида бир ёқадан бош чиқариб мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш борасида бутун билим ва маҳоратларини сафарбар этишлари ва олий мақсаддан оғишмасдан юртбошимиз бошлаб берган улуғ йўлни давом эттиришга талаба – ёшларни даъват этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ўзбек халқини шонли тарихида ўчмас из қолдирганини талабалар томонидан илмий асослаб бериш ҳисобланади. Даволаш факультети талабалари Шаробиддинов Билолиддин, Рўзиева Садоқат, ОМХ факультети талабаси Муродова Сабиналар ўз маърузалари юртбошимизнинг ўзбек миллатини қандай қилиб истиқлолга олиб чиққанлиги, зулмат оламидан ёруғлик сари етаклаганини ва бу улуғ инсонни қолдирган асарларида инсонпарварлик, адолатлилик ғояларининг устуворлиги тўғрисида талаба-ёшлар ўз маърузалари билан тадбир иштирокчиларига илмий жиҳатдан очиб беришди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар: