Yangiliklar

«Тиббиёт ниҳоллари-2017» коллежлараро анъанавий кўрик танлови ўтказилди

   Жорий йилнинг 31 январ куни Тошкент тиббиёт академиясига ҳамкор Тошкент шахри, Тошкент ва Сирдарё вилоятидаги тиббиёт коллежлари ва академик лицейнинг иқтидорли ўқувчиларини аниқлаш, рағбатлантириш ва ўқувчи ёшлар орасида соғлом рақобат руҳини яратиш мақсадида  анъанавий “Тиббиёт ниҳоллари -2017” кўрик танлови ўтказилди.

Танловда иштирокчилар 15 дақиқа давомида тиббиёт соҳасидаги долзарб мавзулар, замонавий даволаш, диагностика усуллари, пайдо бўлаётган касалликлар ва янги даво методлари,  чет элдаги тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, ҳақида ўз шахсий  муносабатлари ва  фикрларини ўзбек, рус, инглиз тилида слайдлар орқали  баён этдилар. Айниқса, Янгийул тиббиёт коллежи ўқувчиси Эркинова Маликанинг “Остеопароз”,  Бекобод тиббиёт коллежи ўқувчиси Носиров Афросиёбнинг “Балоғат ёшидаги аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва абортларнинг салбий таъсирлари”, Чирчиқ тиббиёт коллежи ўқувчиси Тоджимонова Нафисанинг “Саломатлик сари йўл” мавзусидаги маърузалари барчада катта тассурот қолдирдилар.

Танлов иштирокчилари ОМХ факултети Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси ассистентлари Ш.Х.Бобоқулова, М.Салимова ва тиллар кафедраси ассистенти Д.П.Бобомуродовалар томонидан маърузанинг ва слайднинг сифати, маърузачининг нутқи ва мавзунинг долзарблиги даражасига қараб одилона баҳоландилар.Танлов сўнгида  иштирокчилар “ Энг яхши слайд эгаси”,  “Энг яхши нотиқ ва “ Энг долзарб  мавзу”  номинациялари ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

ТТА Академик лицей ва касб ҳунар
коллежлари билан ишлаш бўлими

Табдир жараёнидан фотолавҳалар: