Yangiliklar

Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Буюк мутафаккир, шоир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигини кенг нишонлаш, А.Навоий бой маънавий меросидан ёшларни бахраманд этиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 3 феврал санасида Тошкент тиббиёт академиясида “Назм ва наво” номли маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари ва Навоийшунос олимлар иштирок этишди. Тадбир давомида Навоийшунос олимларнинг Навоийнинг бой маънавий меросининг ёшлар тарбиясида ҳеч қачон эскирмайдиган ғояларининг аҳамияти ҳақида йиғилганларга илмий асосда маъруза қилдилар. Тадбир давомида Тошкент тиббиёт академияси маданият уйи бадиий ҳаваскорлик тўгараги  иқтидорли талабаларининг Навоий асарларини саҳналаштирилган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар намойиш этилди. Тадбирда академияда таҳсил олаётган қаламкаш талабаларнинг улуғ аждодимизни мадҳ этувчи шерлари тақдим этилди.


«НАВОИЙ НАВОСИ»

Қабоҳат қаърига чўксада зиё,
Шеърият боғида янграгай садо,
Асрлар ўтса ҳам эскирмас нидо,
Алишер назмидан яралган наво.

Унинг шеърларида гулга тенгдир хас,
Халқим ҳам тарихин унутмаса бас,
Булбулнинг хонишин тўхтатгин бир пас,
Алишер назмидан яралган наво.

Фарҳодни Шириндан қилмасдан жудо,
Оламга муҳаббат таратган худо,
Мажнун ҳам Лайлига жонини фидо,
Этгандир Навоий назмида гуё.

Ўзбекнинг кимлигин эслатиб турган,
Эзгулик уруғин оламга ёйган,
Жангларсиз дунёни эгаллаб қўйган,
Алишер назмидан яралган наво.

Жаҳонни титратган у эди тенгсиз,
Шеърият бобида порлаган юлдуз,
Кулоғим остида янграгай харгиз,
Алишер назмидан яралган наво.

Навоийдан сўз очиб айласам дуо,
Қалбларни дардлардан айлаган жудо,
Барчага улашгай нур ила зиё,
Алишер назмидан яралган наво.

Тиббий профилактика факультети
1-босқич талабаси Хикматов Достон


ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

Тадбир жараёнидан фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.