Yangiliklar

“Навоийшунослик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

2017 йил 09-фвраль куни Тошкент тиббиёт академияси Одам анатомияси, оператив жарроҳлик кафедрасида соат 16:00 да даволаш факультети 308-гуруҳ талабалари билан биргаликда А.Навойи таваллуди кунига бағишлаб “Навоийшунослик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари, 308-гуруҳ куратори М.Т.Зубайдуллаева, ва талабалар қатнашишди.

Тадбирни кафедра мудири, профессор Т.А.Сагатов очиб бердилар. Тадбир режаси ҳақида кафедранинг маънавият ва маърифат ишларига масъул ходим, ассистент З.Б.Торемуратова маълумот бердилар.

Тадбир бошида талабалар А.Ибодуллаев ва Я.Адбулкаримов Алишер Навойининг умр йўли, илмий ва маърифий ишлари ҳақида тўлиқ маълумот беришди.

Маъруза А.Навойининг ўзбек ва форс тилларини такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида олиб борилган меҳнатлари кўрсатиб ўтилди. А.Навойининг ўзбек тилида қолдирган ўчмас излари таъкидланди, жумладан уларнинг меҳнатлари Россия шоири А.С.Пушкин ва жаҳонга машҳур шоирлар амалга оширган ишлари таққосланди ва А.Навойининг ҳар томонлама тил бойлиги устун эканлиги кўрсатиб берилди.

Талабалар Н.Алимов ва Х.Шукуров лар Навоий ғазалларидан парча ўқиб беришди.

Сўнгра тадбирда қатнашган талабалар А.Навойга боғлиқ қизиқарли маълумотларни сўзлаб беришди. Кафедра ходимларидан Н.Хасанов, У.М.Миршарапов, З.Б.Туремуратова, куратор М.Т.Зубайдуллаева Навойи ҳақидаги янги маълумотларни айтишди.

Кейин талабалар томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди. Чунончи, Б.Кўпайсинов ва Н.Эшмуродова иштирокида Уйғуннинг “Навоий ва Гули” драмасидан парча ҳикоя қилинди.

Тадбир охирида кафедра профессорлари Н.Ҳ.Шомирзаев, У.М.Миршарапов, доцент З.Ш.Содиқова сўзга чиқишди. Кафедра мудири, профессор Т.А.Сагатов сўзга чиқиб талабалар ва ходимларни ушбу байрам билан табриклади ва бундан кейин ҳам шундай тадбирларни фаол ташкиллаштириш ва амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир қизиқарли ва савол-жавобга бой тарзда ўтди.

Тадбирдан фотолавҳалар: