Yangiliklar

ТТА да “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” самарадорлигини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни ТТА маънавий-маърифий ишлар буйича проректор Бобомуротов Т.А. очиб берди. Ҳозирги кунда долзарб мавзу бўлган гиёҳвандлик, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, диний экстримизмнинг мафкуравий тахдидларидан ёшларимизни асраш даврнинг долзарб масалаларидан бири эканлиги ва бу каби ёшлар камолотига салбий таъсир кўрсатувчи ғоявий тахдидлардан ёшларимизни асрашимиз ва миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида, соғлом авлод этиб тарбиялаш асосий мақсадимиз эканлигини такидлаб ўтди.

Сўнгра Вазирлар Маҳкамаси қошидаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ходими Мотий А.В. томонидан гиёҳвандлик, унинг жамият тараққиётига салбий оқибатлари, мамлакатимизда наркотик тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари подполковник Абдуллаев Т.П., Отамуродов Ш.лар гиёҳвандликнинг ижтимоий ва ҳуқуқбузарликга боғлиқ бўлган оқибатлари ҳақида гапириб ўтдилар.

ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ Наркотик моддаларга қарши курашиш бўлими бошлиғи Умархўжаев Ш.П. сўзга чиқиб, ёшлар орасида содир этилаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарли, турли ақидапараст оқимларга кириб қолишнинг салбий оқибатлари, инсонни жамиятда шахс бўлиб шаклланишидаги салбий таъсири, дунё тинчлигига рахна солувчи мафкуравий тахдидлар ва уларнинг таъсиридан ёшларимизни асрашнинг омиллари тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Тошкент шаҳар наркологик диспансери нарколог-шифокор Пўлатов А. томонидан гиёхвандликнинг келиб чиқиш сабаблари, тиббий асоратлари  тўғрисида маълумот берилди.Гиёҳвандлик – бу касаллик тиббиётда тан олинмаган ҳар хил наркотик  моддаларни суистеъмол қилишидир.Гиёхвандликнинг энг асосий сабабларидан бири-бу ёшларнинг ушбу моддалар қабул қилингандан кейинги асоратини тушунмаслик, унинг ижтимоий, асабий, жисмоний, рухий зарарларини бахолай олмаслигидир.

Наркомания – бу наркотик моддаларга бўлган енгиб бўлмас  майл бўлиб, уни истеъмол қилиш учун  гиёхванд – ёлгон, ўғрилик, хаттоки қотилликка хам тайёрдир.Сўнгра «Умр заволи» мавзусида тайёрланган тақдимот намойиш этилди ва ушбу иллат ҳақида маълумотлар ёритилди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.