Yangiliklar

“8-март – халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб тадбир бўлиб ўтди

ТТА нинг 4-сонли талабалар турар жойида “8-март – халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди

Қуёшнинг илиқ нурлари остида она табиат уйғониб, илк яшил куртаклар ниш ураётган баҳорнинг дастлабки кунларида байрам шукухи кезаётган шу азиз ўлкага албатта куй-қўшиқлар ярашади.

Тошкент тиббиёт академиясида шу куй-қўшиқларга хамоҳанг равишда “8-март – халқаро хотин-қизлар куни” бутун академия миқёсида том маънода кенг нишонланаётгани 5 март санасида ТТАнинг 4-сонли талабалар турар жойида ўтказилган  “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” мавзусидаги маданий – маърифий тадбир фикримизнинг яққол исботидир. Кўтарингки руҳда ўтаётган тадбирга эл назарига тушган хонанда Шуҳрат Дарёнинг ташрифи байрам тадбирига янада қизғин тус берди.

Гўзал куй-қўшиқлар ва чиройли рақслар жўрлигида ўтган ихчам байрам тадбири улашган аъло кайфият ташриф буюрган талабалар турар жойи ходимлари ва талабаларнинг келгусидаги фаолиятлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатишига ишонамиз.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.