Yangiliklar

“Устозларимиз изидан борамиз” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди

  Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 мартида ТТА қошидаги академик лицей мажлислар залида ҳамкор тиббиёт коллежлари ва академик лицей ўқувчиларининг  Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган “Фан арбоби”, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Россия Федерацияси Фанлар академияси  академиги Шавкат Ибрагимович Каримов билан “Устозларимиз изидан борамиз” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

    Давра суҳбатида ўқув ишлари проректори О.Р.Тешаев, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими ходимлари, Зангиота, Олмазор, П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи ва академик лицей ўқувчилари иштирок этдилар.

      Академик Ш.И.Каримов томонидан  “Тиббиётнинг келажаги” мавзусида тиббиётдаги замонавий технологиялар, замонавий даволаш усулларини ўз ичига олган кенг қамровли, мазмунли ва  қизиқарли маъруза ўқилди. Севимли устоз маъруза давомида   ўзларининг ҳаёт йўллари, ундаги қийинчиликлар, эришилган ютуқлари, мақсадлари ва келгусидаги режалари тўғрисида гапириб, тиббиётнинг келажаги, турли касалликларнинг ҳали ўрганиб улгурилмаган даволаш усулларини яратиш ёшлар қўлида эканлиги ва бунинг учун фақат кучли билим олиш, илм чўққиларини забт этишдан чарчамаслик ҳар бир шифокор бўлиш ниятидаги ўқувчининг шиори бўлиб қолиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Тиббиётнинг келажаги” – маърузачи акад. Каримов Ш.И. >>>

     Маъруза ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоблар олдилар. Энг яхши савол эгасига ва  устоз томонидан берилган викторина саволларига тўғри жавоб берган ўқувчилар академик Ш.И.Каримов дастхатлари қўйилган эсдалик китоблари  билан  мукофотландилар. Давра суҳбати иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.