Yangiliklar

«Наврўз» умумҳалқ байрами муносабати билан академияда сумалак сайли ўтказилди

Наврўз айёмини халқимиз нақадар орзиқиб ва интизор бўлиб кутиб олаётгани, бу байрамни энг қадимий ва асл миллий байрам сифатида ана шундай ардоқлаб ўтказишимиз, ҳеч шубҳасиз, бежиз эмас ва бунда чуқур маъно-мазмун бор. Наврўз ғояларида миллий ва умуминсоний ахлоқий меъзонларнинг устуворлиги, “Авесто” замонларидан буён халқимизнинг безавол сақланиб келаётган қадимий урф-одат ва удумлари мужассам топганида, ҳамоҳанг бўлганида кўришимиз мумкин. Наврўз шарқона янги йил, янги кун, янги орзу-умидлар нишонаси сифатида ҳар йили академияда байрамона тарзда ўтказилади. Шу мақсадда 24 март куни талабалар турар жойларида сумалак сайли бўлиб ўтди. Табирда академия ректори Л.Н.Туйчиев, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокими Қ.Р.Шоназаров, проректорлар, деканлар ва меҳмонлар иштирок этдилар.

Фотолавҳалар: