Yangiliklar

“Китоб тафаккур хазинаси” мавзусида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент тиббиёт академиясида  19 апрель куни, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, улар орасида бадиий жиҳатдан юксак интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабларни ўрганиш мақсадида “Китоб тафаккур хазинаси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент тибиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев,  Ўзбекистон Республикаси Бош  Вазирининг маслахатчиси, педагогика фанлари доктори, профессор  Қуронов Муҳаммаджон Қуронович, Республика ахборот кутубхона маркази директори Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессори А.О.Умаров, ТТА маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов, ТТА АРМ ходимлари талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.  Тадбирни ТТА ректори Туйчиев Лазиз Надирович кириш сўзи билан очиб берар экан, ТТА талабалари ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, талабалар ўртасида китоб мутолаасини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар ва шахс камолотида китобнинг роли беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов сўзга чиқиб, тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий иллатлардан асраб, маънавий дунё қарашини кенгайтириш, китобга бўлган муҳаббатини уйғотишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош  Вазирининг маслахатчиси Қуронов Муҳаммаджон ўз  маърузаси билан иштирок этди. Китобга меҳр қўйган, китоб орқали дунёни англаган инсон ёмонликдан йироқ бўлади, доим эзгулик ҳақида ўйлайди, эзгу ишларни амалга оширишга интилади. Шунинг учун биз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, барчамиз ёшларни болаликдан китобга ошно этишимиз, бу борада ўзимиз шахсий ибрат кўрсатишимиз лозим деб таъкидлади.   Тадбирда китоб ҳақида шеър ва ривоятлар айтилди, очиқ дарс тарзида китоб тақдимотлари ўтказилди.                          

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.