Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

“Тафаккур синовлари” Республика танловининг II-босқичи бўлиб ўтди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлар йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 100-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” Республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Ташкилий ишчи гуруҳи Қарори (2017 йил 10 март 1-сонли баён)нинг ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари ўртасида “Тафаккур синовлари” Республика танлови ташкил этилди. Танловнинг иккинчи босқичида ТТА, ТДИУ, ТДПУ, ТПТИ жамоалари жорий йилнинг 12 март санасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида беллашдилар.

Танлов куйидаги 4 та шарт асосида ўтказилди:

  • 1-шарт “Ёшлар овози”;
  • 2-шарт “Тезкор савол-жавоб”;
  • 3-шарт “Муаммо ва ечим”;
  • 4-шарт “Саҳнада тафаккур синови”

Танлов натижасига кўра Республика кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичида  Тошкент тиббиёт академиясининг “Авиценна” жамоаси III-ўринни қўлга киритишди.

     Танловнинг асосий мақсади мамлакатимизда амалга оширалаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва еркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар тамонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларидаги ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ етиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш етиш учун имконият яратишдан иборатдир.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.