Yangiliklar

“Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

24 ноябр куни  Тошкент тиббиёт академияси ректорат залида Тиббий профилактика факултети талаба-ёшлари ўртасида  “Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тиббий профилактика факултети декани Ф.И.Саломова, ТТА Бош мураббийи О.М.Миртазаев ва   Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва   Экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси  Одам  савдоси  бўлими  тезкор

Инспектори С.Ф.Саидазимовлар иштирок этдилар. Тадбирни Бош мураббий  О.М.Миртазаев очиб бериб,   шундай дориломон замонда юртнинг қадрига етмайдиган айрим кимсалар турли бузғунчи ғояларга алданиб қолаётганлари ташвишли ҳол эканлиги, энг ачинарлиси, улар ўзларини қурбон қилганлари   етмагандек, ота-оналари, қавму-қариндошларининг ҳам юзларини ерга қаратиб, бадном қилиб кетаётганлари ва бундай ачинарли холларга асосан ёшларимиз сабабчи бўлиб қолаётганлиги тўғрисида тўҳталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва Экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси Одам савдоси бўлими тезкор инспектори С.Ф.Саидзимов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда асримизнинг         жиддий  муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат мамлакатимиз балки  халқаро, минтақавий муносабатларни талаб этаётгани ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинаётганлиги, улар доирасида ушбу ҳавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилаётгани тўғрисида маълумот берди. Бу жиноят   инсон,  унинг   шаъни,   қадр қиммати,   осойишта  турмуши  ҳамда  унинг  келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва ҳавотир уйғотаётганлиги тўғрисида тўҳталиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва Экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси томонидан тайёрлаб келинган, ўз йўлидан адашган ёшлар, аёллар, уларнинг аччиқ тақдири ва афсус надоматлари тўғрисида ҳикоя қилувчи “Одам савдоси-мудҳиш жиноятдир” номли фильм намойиш этилди. Фильм барчада катта таъссурот қолдирди.

Тадбир сўнгида Тиббий профилактика факултети декани Ф.И.Саломова сўзга чиқиб ёшларимизни огоҳликка чорлади. Бутун аҳоли, айниқса, ёшлар ушбу жиноий қилмишнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари, хорижий мамлакатлардан таклиф этилаётган ҳар қандай иш, хизматларни шахсан  ўзлари  текшириб  кўришлари,  нотаниш шахсларнинг таклифларига ишонмаслик ҳамда уларга ўз ҳужжатларини бериб қўймаслик лозимлигини билишлари кераклиги тўғрисида таъкидлаб ташриф буюрган меҳмонларга  академия номидан  миннатдорчилик билдирди.

 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.