Yangiliklar

“Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” ва “Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

2018 йил 19 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси Академик лицейи мажлислар залида талаба ёшлар ўртасида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” ва “Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда ТТА профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар билан бир қаторда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази эксперти С.А. Джабборов иштирок этдилар. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов очиб бериб, гиёҳвандлик ва унинг аянчли оқибатлари тўғрисида, бу тўрга адашиб илиниб қолишдан доимо огоҳ бўлиш зарурлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шунингдек, ТТА бош мураббийи О.М.Миртазаев,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази эксперти С.А. Джабборовлар сўзга чиқдилар ва гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқадиган, якуни ўлим билан тугайдиган касалликлар тўғрисида, наркоманиянинг ёшлар ҳаётига хавф солишига қарши курашиш, бу ишга барчани жалб этиш, ҳамда «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби шиорни барчанинг ҳаётида ажралмас қисмига айлантиришда кенг кўламли ишларни давом  эттириш ва янада ривожлантириш учун барчамиз маъсул эканлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Тадбир сўнгида Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган  гиёҳвандликнинг аянчли оқибатларини акс эттирган “Интиҳо ёки йўқликка қараб” номли фильм намойиш этилди. Фильм барчада катта таъссурот қолдирди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутаҳассисларидан жавоблар  олдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.