Yangiliklar

“ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 13 декабрдаги Ф-5413-сон фармойишида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19.12.2018 йилдаги №87-02-3815 сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида  “Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари”нинг таълим муассасаларига ташрифини уюштириш, ўспирин ёшлар ўртасида “Мен, албатта ҳарбий бўламан!” танловини ўтказиш, ёшлар орасида “Ҳарбий-ватанпарварлик” мавзусидаги “Энг яхши селфи”, “Энг яхши маҳалла” ва “Энг яхши Жасорат клуби” танловларини ўтказиш каби кўплаб вазифалар кўзда тутилган.

Шу муносабат билан 2018 йил 19 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида ўқувчи ёшлар, ўқитувчи-педагоглар учун  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлари академияси  кафедра мудири подполковник  Р. Юсупов ва курсантлар И. Мирзажонов, И. Иброхимовлар иштирокида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирда Қуролли Кучларимизнинг ҳозирги кундаги жанговар шайлиги, қудратини намойиш қилувчи видеолавҳалар кўрсатилди.  Ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутаҳассисларидан жавоблар олдилар. Тадбир қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси  академик лицейи