Yangiliklar

14 ЯНВАР “ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 13 декабрдаги Ф-5413-сон фармойишида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19.12.2018 йилдаги №87-02-3815 сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.

Ватан, халқ, аждодларимиз, буюк алломаларимизнинг шуҳратини дунёга тараннум этишда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ҳар  томонлама етук, жисмонан соғ­лом, билимли ва фидойи фарзанд қилиб шакллантириш йўлида ҳалқ албатта ўзининг буюк келажагини барпо этишга қодир. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг қалбига Ватан туйғусини сингдириш, бир неча минг йиллик моддий ва маънавий маданият масканларидан бири-она  Ўзбекистонимизнинг ҳақиқий жонкуяри бўлишга эришиш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидандир.

Президентимиз айтганларидек: “Бизнинг энг катта ишончимиз, мадад таянчимиз- бу ўсиб келаётган ёш авлодларимиз”дир. Юртимизда қабул қилинаётган қонунлар, қонуности ҳужжатлар, давлат дастурлари замирида ўсиб келаётган авлодни аждодларга муносиб ворислар этиб тарбиялаш, уларни замонавий илм-фан ютуқларини эгаллашларига кўмакдош бўлиш, соғ­лом ва маънавий етук инсон этиб шакллантиришнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади.

Шу муносабат билан 12-13 январ кунлари “Шифокор” спорт муажмуасида Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида Мини футбол, Армрестлинг ва Арқон тортиш бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақани Ёшлар билан ишлаш ва маънавият- маърифат бўлими, ТТЖ дирекцияси, деканат ва Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси ҳамкорлигида ташкил қилиниб, ўтказилди. Мини футбол мусобақаси натижаси бўйича 3-ТТЖ 1-ўрин, 7-ТТЖ талабалар  2-ўрин, 4-ТТЖ талабалари 3-ўринни эгаллашди. Арқон тортиш бўйича 4-ТТЖ талабалари  1-ўрин, 7-ТТЖ талабалари  2-ўринни ва 5-ТТЖ  талабалари 3-ўринни эгаллаб, Армрестлинг спорт турида 7-ТТЖ талабаси Абдуллаев Достон тенгсиз ҳисобланиб 1-ўринни эгаллади, 2-ўрин ва 3-ўрин эса 7-ТТЖ алабаси  Очилжонов ва Тошпўлатовга насиб этди. Мусобақа жудда қизиқарли ўтди.      Тадбирнинг якунловчи қисмида  ғолиблар диплом ва    совғалар билан тақдирландилар