Yangiliklar

“Жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари” ва “Талаба-ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш” мавзусида маърифий тадбир ташкил қилинди.

2019 йил  21 январ куни Тошкент тиббиёт академияси Тиббий профилакатика факультети талабалари учун  ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш,  улар ўртасида ҳуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ф.Л.Азизова, Олмазор тумани хокими ўринбосари “Ёшлик шаҳарчаси” хокими Қ.Р.Шоназаров, Олмазор тумани 2-сонли ИИБ Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими инспектори майор Ш.С.Дўстёров,  Тиббий профилактика факултети декан муовинлари ҳамда Ёшлар билан ишлаш маънавиятва маърифат  бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад Республикамизда  амалга  оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотларни талаба ёшларга етказиш, улар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини  олиш  эканлигини  таъкидлаб  ўтилди.

Тадбир иштирокчилари сўзга чиқиб, талаба-ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини ошириш жуда муҳим эканлиги,  ёшларнинг қонунларни билмаслиги оқибатида муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун мамлакатимизда тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги, фуқароларимиз учун барча ҳужжатлар бўйича маълумотларни олиш ва ўрганиш учун имкониятлар мавжудлигини ва бу борада талай ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир жуда қизиқарли ўтди.Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутаҳассисларидан жавоблар олди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.