Yangiliklar

“КОРРУПЦИЯ – ИНСОНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

1феврал куни Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари,  Тиббий педагогика  ва Олий маълумотли ҳамшира факултети талаба ёшлари учун “Коррупция-инсоният тараққиётининг кушандаси  мавзусида  маърифий учрашув ўтказилди. Учрашувга Республика Маьнавият ва маьрифат маркази “Илмий экспертиза” бўлими бошлиғи М.Т. Мусаев ва факултетларнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари иштирок этдилар. Тадбирни ташкил этишдан асосий  мақсад ёшлар ўртасида учраб турадиган диний оқимларга берилиб кетишлик, турли гуруҳларга қарам бўлишлик қолаверса, ўқитувчи ва талабалар ўртасида учраб турадиган таъмагирлик холатларини олдини олишдир. Тадбир иштирокчилари сўзга чиқиб коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшат эканлиги, унинг демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиши, ҳаёт сифатини ёмонлаштириши ва одамлар ҳавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисаларнинг илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб бериши мумкинлиги каби масалаларга алоҳида тўҳталиб ўтдилар. Шунингдек, коррупция-докторлар, милиция ходимлари қўйингки барча соҳа вакиллари орасида тез-тез учраб турадиган иллат – прохўрлик эканлиги, бу иллатнинг бизнинг масканга қадам босишига асло йўл бермаслигимиз кераклиги тўғрисида фикрлашилди. Учрашув жуда мароқли ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият

ва маърифат бўлими

About the author

Habiba Nurboeva

Add Comment

Click here to post a comment

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.