Yangiliklar

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ РЕКТОРИ БИЛАН ДАВОЛАШ ФАКУЛТЕТИНИНГ 1-2 БОСҚИЧ ТАЛАБА-ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎКАЗИЛДИ.

5 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида даволаш факултетининг  1-2-босқич талаба-ёшлари билан  ректор Л.Н.Туйчиев ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда талабалар билан бир қаторда факултет декани, декан ўринбосарлари ва мураббийлар иштирок этдилар. Мулоқотни Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев очиб берди. Тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, талаба-ёшлар орасида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш, талабаларнинг таклиф мулоҳазаларини тинглаш ва асосийси ёшлар билан дилдан суҳбатлашиш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида  даволаш факултети декани Б.Т.Холматова сўзга чиқиб, қишки семестр якунлари, якуний баҳолар, ижобий баҳо олмаган талабаларга қайта топширишлар бўйича берилган имкониятлар, талабалар турар жойларини тоза ва озода тутиш, Республикамиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ичида Тошкент тиббиёт академияси энг нуфузли  илм даргоҳи эканлиги, бу ерда  ўқиш шарафли лекин ўта маъсулиятли эканлиги ва бу шарафни доимо пок сақлаш зарурлигини таъкилаб ўтилди.

Очиқ мулоқотда талабалар ўқиш ва амалиёт  жараёнлари, дарс жадваллари, АРМ, АТМ лардан фойдаланиш жараёнлари  тўғрисида, талабалар турар жойлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими